Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/474 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый SUPER GAZABLOCK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1054677 Claim ID 3203980 PDF Hash 842e2f8156aef14f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 март 4-1103-2301/474-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.252.608 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Галыкова иштирокида, иш ҳужжатлари билан суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.252.608 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Галыкова даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, жамият фаолият юритмаётганлигини билдириб, киритилган даъво аризаси юзасидан низоли ҳолат мавжудлигини инобатга олиб, даъвогар суд муҳокамасида иштирок этмаётганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар тараф тегишли тартибда, суд ажрими ҳамда қўшимча тарзда телефонограмма орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикрларинини билдирмади. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, даъво ариза суднинг 2023 йил 09 мартдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1103-2301/474-сонли иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 2023 йил 23 март кунига соат 10:45 га суд биносига очиқ суд муҳокамасига тайинланган. Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали (электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва тарафлардан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади. Бироқ, даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд (даъво) даъвони кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 31-банди 2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиш назарда тутилган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 6-бандларига асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 8-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли ИПКнинг 118моддасига асосан давлат божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда почта харажати даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 107моддаси 1-қисми 6-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъвогар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.252.608 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья: М.М.Якубов