Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/344 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона боғлари 1 фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый AGRO ELEGAND KLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1075941 Claim ID 3181371 PDF Hash f0b1762a7e67bfb8... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/344-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “FARG’ONA BOG’LARI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг, жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 101.096.116 сўм ҳақдорлик ва 20.213.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “FARG’ONA BOG’LARI” фермер хўжалиги раҳбари Ў.Бобоёров, вакили Ш.Саимов, жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Дехқонов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Эсиргапов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: AGRO ELEGANT KLASTER масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) ва “FARG’ONA BOG’LARI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида 2021 йил 18 ноябрь куни пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 23 гектар ер майдонида 53.8 тонна пахта хом ашёсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандида жавобгар томонидан молиялаштирилган ҳудудда даъвогар томонидан етиштириладиган пахта хом ашёси тўлиқ ҳажмда жавобгарга етказиб берилиши қайд этилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 33.2 тонна пахта хом ашёси топширилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши жавобгар ва қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 101.096.116 сўм ҳақдорлик ва 20.213.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан жавобгарга пахта хом ашёси топширилганлигини, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, жавобгар 92.107.592 сўм қарздорлигини тан олганлигини ва бу ҳақида тарафлар ўзаро солиштирма далолатнома тузганликларини маълум қилиб, жавобгардан 92.107.592 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган жаримани қонун доирасида ундириб беришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогар билан низони келишув йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар олдида жамиятнинг 101.096.116 сўм эмас, балки 92.107.592 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ушбу қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилишини, даъво талабининн жарима ундириш қисми асоссиз эканлигини, чунки жамият қарздорликни тўлашдан бўйин товламаганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили тушунтириш бериб, “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти жавобгарнинг таъсисчиси эканлигини ва бугунги кунда жавобгарнинг қарздорлигини тўлаб бериш юзасидан даъвогар олдида хеч қандай мажбурияти йўқлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Кенгаш вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 101.096.116 сўм асосий қарзни ундириш сўралган бўлсада, суд муҳокамасида тарафлар вакиллари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар-далиллар асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 92.107.592 сўмни ташкил этиши аниқланди. Шу сабабли суд даъво талабининг 101.096.116 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 92.107.592 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 20.213.000 сўм жаримани ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган ҳолда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган суммасининг 20 фоизи миқдорда жарима тўлаши белгиланган. Шунга асосан даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар томонидан асоссиз тўлаб берилмаган 101.096.116 сўмнинг 20 фоизи миқдорда, яъни 20.213.000 сўм миқдорда жарима ундириш сўралган. Бироқ суд муҳокамасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 101.096.116 сўм эмас, балки 92.107.592 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Демак, даъвогар жавобгардан 92.107.592 сўмнинг 20 фоизи миқдорда жаримани талаб қилишга ҳақли. Шу боис суд томонидан даъвонинг жарима ундириш талаби қайта ҳисобкитоб қилинганда, ундириш сўралган 20.213.000 сўм жариманинг 18.421.518 сўм (92.107.592х20%) қисми асосли эканлиги аниқланди. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш пахта хом ашёсиў топширилмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, сўралган жарима мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.315.813 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъво аризасида “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган бўлсада, қўшимча жавобгардан жавобгарнинг қарздорлигини ундириш учун асос бўлувчи бирор-бир далил тақдим этилмаган ҳамда суд муҳокамасида ҳам даъвогар вакиллари томонидан даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисми исботлаб берилмади. Шу сабабли даъво талабининг қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 92.107.592 сўм, жарима 3.315.813 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар “FARG’ONA BOG’LARI” фермер хўжалиги фойдасига 92.107.592 сўм асосий қарз, 3.315.813 сўм жарима ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2.210.582 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 215.600 сўм давлат божи тўланиши юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев