← Назад
Решение #627353 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2202/2273-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган ишда маърузачи
судья Ж.Мусабоев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Карабоев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов
котиблигида, “Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамият
вакиллари Б.Камолов (раҳбар), Б.Хакимкулов (2023 йил 23 мартдаги
003-сонли ишончнома), “Bog`ishmol limonlari” фермер хўжалиги раҳбари
ҳамда “Осмон сайёраси” фермер хўжалиги ва “NODIRABEGIM
MUXAMMADXON” хусусий корхонаси вакили М.Бурханов (2022 йил
21 декабрдаги 17 ва 25-сонли ишончномалар) иштирокида Янгиқўрғон
туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги
“Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси бўйича
қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
25 ноябрдаги ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатиниг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан берилган
“Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Quruvchi Kushon” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади),
“Машхур” масъулияти чекланган жамияти, “Косонсой қурилиш инвест”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда муддатли кредит
қарздорлигидан 5 620 068,01 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий
қарздан 579 931,99 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит фоизидан
549 641,71 АҚШ доллари, тўлов муддати узайтирилган кредит фоизидан
1 434 088,80 АҚШ доллари, муддатли кредитга ҳисобланаётган кредит
фоизидан 111 699,65 АҚШ доллари жами 8 295 430,16 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни
гаров мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар
ва қўшимча жавобгарлардан даъвогар фойдасига кредит қарзлари
ундирилган ҳамда ундирув гаров мулкига қаратилган.
Иш апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқилмаган.
Жавобгар ариза билан судга мурожаат қилиб, гаровдаги ўзига
тегишли бўлган Косонсой тумани, Янгийўл маҳалласида жойлашган
қурилиш ости майдони 419,55 кв.м, фойдаланиш майдони
490,81 кв.мдан иборат бўлган қурилиши тугалланмаган цемент ишлаб
чиқариш бино ва иншоотлари 437 500 АҚШ долларига гаровга тақдим
этилганлиги, гаровга тақдим этилгандан сўнг ҳозирда мазкур
бино-иншоотларга қўшимча ўзгартириш қилинганлиги натижасида
ҳудудни қурилиш ости майдони кўпайиб, 4069,40 кв.м, фойдаланиш
майдони 4599,55 кв.м ташкил қилганлиги, шунингдек қўшимча
бино-иншоотлар қўшилганлиги баён этилиб, суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш тўғрисдаги аризани қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори
билан суднинг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил
25 ноябрдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
21 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларни бекор қилишни, жавобгарнинг суд
ҳужжатларини
янги
очилган
ҳолатлар
бўйича
аризасини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган “Bog`ishmol limonlari” фермер
хўжалиги раҳбари ҳамда “Осмон сайёраси” фермер хўжалиги ва
“NODIRABEGIM MUXAMMADXON” хусусий корхонаси вакили М.Бурханов
ўз
тушунтиришида
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Палата, даъвогар ва бошқа ишда иштирок этувчи шахслар суд
мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида Палата,
даъвогар ва бошқа ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, жавобгар ва “Bog`ishmol limonlari” фермер хўжалиги,
“Осмон сайёраси” фермер хўжалиги, “NODIRABEGIM MUXAMMADXON”
хусусий корхонаси вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама
қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасида кредит таъминоти бўлган
жавобгарга тегишли Косонсой туман, Янгийўл махалласида жойлашган
қурилиш ости майдони 419,55 кв.м, фойдаланиш майдони
490,81 кв.метрдан иборат қурилиши тугалланмаган цемент ишлаб
чиқариш цехи бино ва иншоатларининг хозирги кадастр қиймати
ўзгарганлиги, янги қўшимча бино-иншоатлар қурилганлиги сабабли
қурилиш ости майдони 4069,40 кв.м, фойдаланиш майдони 4599, 55 кв.м,
бино-иншоатлар сони 27 корпус, 57 та хоналар сонига кўпайганлиги,
жамият таъсисчилари томонидан киритилган сармоялар натижасида
мулкнинг нархи ва гаров мулки ўзгарганлиги, заводнинг қурилиш ости
майдони ва фойдали майдонини кенгайганлиги, заводда бажарилган
ишлар кредит таъминотини қоплаш қисмининг 125 фоизидан кўплиги
суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун
асос сифатида келтирилган.
ИПКнинг 327-моддаси 1-бандига мувофиқ қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун суд
ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум
бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун
ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
(бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 4-бандида “Янги
очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд
бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин
бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши
мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина
маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим” деб тушунтириш берилган.
Пленум
қарорининг
5-бандида
иқтисодий
судларга
тушунтирилишича суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос
бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда
иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши
лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш
предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан
юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, суд томонидан ишни кўриб
чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни
белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши
мумкинлиги, агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки
маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар
бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Жавобгарнинг аризаси ва кассация шикоятида келтирилган
ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилинган пайтда жавобгарга маълум бўлган,
ушбу ҳолатлардан жавобгар хабардор бўлмаслиги мумкин бўлмаган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлар билан
келишиб бўлмайди, чунки ушбу важларга қуйи инстанция судлари
томонидан тўғри ҳуқуқий баҳо берилган ҳамда ушбу важлар суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишга асос
бўлмайди.
Демак, биринчи инстанция суди жавобгарнинг суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция
инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
5
2022 йил 25 ноябрдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 21 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 ноябрдаги
ажрими ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатиниг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Quruvchi
Kushon” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Quruvchi Kushon” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев