← Назад
Решение #627374 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 111 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 539 | — | code_article | |
| ФКнинг | 574 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1107-2301/420-сонли иш
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Б.Тўраев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, даъвогар Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “FAROVON
YUKSALISH QURILISH” МЧЖ ва учинчи шахс Оҳангарон шаҳар
2-ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактабига нисбатан
жавобгар ҳисобидан 29 309 810 сўм асосий қарз ва 7 500 219 сўм пеня
жами 36 810 029 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар
вакиллари иштирокисиз очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
жавобгар “FAROVON YUKSALISH QURILISH” МЧЖ ва учинчи шахс
Оҳангарон шаҳар 2-ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактабига
нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида Оҳангарон шаҳар 2-ихтисослаштирилган давлат умум таълим
мактаби иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Шифокорлар
кўчаси 50-уй манзилида жойлашган умумий майдони 352,32 кв.мдан
иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича 355095/123-22сонли шартнома тузилганлиги, бироқ жавобгар “FAROVON YUKSALISH
QURILISH” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) томонидан
шартнома бўйича ижара ҳақи учун тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга
оширилмаганлигини билдириб, жавобгар МЧЖ ҳисобидан 29 309 810
сўм асосий қарз ва 7 500 219 сўм пеня жами 36 810 029 сўм ундиришни
сўраган.
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ олдинги суд мажлисида
иштирок этиб, даъво талабларини қисман қувватлаб, судга даъво
тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан 1 617 939 сўм тўлов
амалга оширилганлигини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ олдинги
суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
тан олиб, даъвогар ушбу даъвони тарафлар ўртасида тузилган умумий
суммаси 30 927 750 сўм бўлган 29.09.2022 йилдаги 355095/123-22-сонли
ижара шартномаси бўйича киритганлигини, бироқ тарафлар ўртасида
29.09.2022 йилдаги 355095/123-22-сонли ижара шартномасига умумий
суммаси 8 395 970 сўм бўлган 30.12.2022 йилдаги 1-сонли қўшимча
келишув шартномаси тузилганлигини маълум қилиб, судга ушбу
қўшимча келишув шартномасини тақдим қилиб, суддан қонуний қарор
қабул
қилишни,
даъвонинг
неустойка
ундириш
талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага
келди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
ижара
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “FAROVON
YUKSALISH QURILISH” МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Оҳангарон
шаҳар 2-ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактаби (балансда
сақловчи) иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Шифокорлар
кўчаси 50-уй манзилида жойлашган умумий майдони 352,32 кв.мдан
иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича 2022 йил
29 сентябрдаги 355095/123-22-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага
олувчига Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Шифокорлар кўчаси 50-уй
манзилида жойлашган умумий майдони 352,32 кв.мдан иборат бўлган
бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул
қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Шартноманинг
3.3-бандига асосан шартнома муддати 2022 йил 29 сентябрдан 2023 йил
29 сентябрь кунига қадар этиб, ижара ҳақи миқдори 2022 йилнинг
сентябрь-декабрь ойлари учун 30 927 750 сўм этиб белгиланган.
Даъвогар судга ушбу шартнома бўйича 29 309 810 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраб мурожаат қилган.
Бироқ аниқланишича тарафлар ўртасида 2022 йилнинг 30 декабрь
куни ушбу шартномага 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб,
унга кўра ижара ҳақи миқдори бир йилга 2022 йилнинг октябрь –
декабрь ойлари учун 8 395 970 сўм қилиб белгиланган.
ФКнинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас молмулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ
муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
Мазкур кодекснинг 539-моддасининг иккинчи қисмида кўчмас
мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги
белгилаб қўйилган.
ФКнинг 574-моддасига асосан бир йилдан кам бўлмаган муддатга
тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб тузилган ҳисобланади.
Аниқланишича ижара шартномаси бир йил муддатга тузилган.
Ижарага олувчининг 2023 йил 18 январь куни ҳолатида даъвогар
ижарага берувчи олдида ижара тўловларидан бўлган жами қарздорлиги
2022 йилнинг сентябрь ойи учун 658 037 сўм, 2022 йилнинг октябрь –
декабрь ойлари учун 8 395 970 сўм жами 9 054 007 сўмни ташкил
қилади. Аниқланишича ушбу қарздорлик суд мажлиси кунига қадар
қисман 1 617 939 сўмга камайган, натижада суд мажлиси куни ҳолатида
жавобгарнинг даъвогар олдида ижара тўловларидан қолган
қарздорлиги 7 436 068 сўмни ташкил қилади.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара
шартномаси, қўшимча келишув шартномаси, объектнинг ижара тўлови
тўғрисидаги тарафлар ўртасида тузилган келишув, объектни топшириш
вакилларининг судда берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 7 436 068 сўм
асосий қарздорлик ундирилиши лозим.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунининг 32-моддаси ва шартноманинг 8.2-бандига асосан даъвогар
томонидан жавобгар ижара ҳақи бўйича тўловни кечиктирганлиги учун
неустойка ҳисобланиб, жавобгардан 7 500 219 сўм пеня ундириш
сўралган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан ижара ҳақи учун тўловлар
ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига ҳар ойнинг 10 санасидан
кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.
Шартноманинг 9.2-бандига асосан ижарага олувчи ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада
назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида тўлаламаганлиги учун
ижарага берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Даъвогар ижарага берувчи томонидан кўрсатилган хизматлар
ҳисоб-фактура орқали 2022 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида
расмийлаштирилиб жавобгар ижарага олувчига топширилган бўлса-да,
бугунги кунга қадар жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар
ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва
бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, тарафлар ўртасида 2022 йилнинг 30 декабрь
куни ушбу шартномага 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб,
унга кўра ижара муддати ижара ҳақи миқдори 2022 йилнинг октябрьдекабрь ойлари учун 8 395 970 сўм қилиб белгиланганлиги, яни ушбу
8 395 970 сўмлик ижара ҳақи бўйича қўшимча келишув шартномаси
2022 йилнинг 30 декабрь куни тузилганлигини, шунингдек неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 475 771 сўм пеня ундиришни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан асосли киритилган 9 054 007
сўм асосий қарз ва 4 527 003 сўм пеня жами 13 581 010 сўм миқдордаги
даъво талаби учун ундирилиши лозим бўлган 271 620 сўм давлат божи
жавобгардан ундирилиши лозим.
Даъвонинг қолган қисми бўйича ундирилиши лозим бўлган
464 580 сўм давлат божи даъвогардан ундирилиши, бироқ даъвогар
давлат божидан озод этилганлиги сабабли ушбу 464 580 сўм давлат
божи ҳеч бир тарафдан ундирилмаслиги лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал
қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “FAROVON YUKSALISH QURILISH” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 7 436 068 сўм асосий қарз, 475 771 сўм пеня ва 30 000 сўм
почта харажатлари;
- Республика бюджетига 271 620 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси давлат
божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин ва давлат божи
ундирилмасин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Б.Б.Тўраев