← Назад
Решение #627386 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| мазкур кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 23 март
4-1103-2301/473-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
экологик
экспертиза
хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиш
тўғрисидаги аризани тарафлардан жавобгар "SUPER GAZABLOCK"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Галыкова иштирокида, иш
ҳужжатлари билан суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "SUPER
GAZABLOCK" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик экспертиза
хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "SUPER GAZABLOCK"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Галыкова аризага нисбатан ўзининг
эътирозларини билдириб, тегишли хужжатлар қисман тайёрланганлигини,
жамият фаолият юритмаётганлигини билдириб, киритилган ариза юзасидан
низоли ҳолат мавжудлигини инобатга олиб, аризачи суд муҳокамасида иштирок
этмаётганлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Аризачи тараф тегишли тартибда, суд ажрими ҳамда қўшимча тарзда
телефонограмма орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза
юзасидан ўз фикрларинини билдирмади.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида
иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, уларни таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, ариза суднинг 2023 йил
09 мартдаги аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан иш юритишга қабул
қилиниб, 4-1103-2301/473-сонли иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун
2023 йил 23 март кунига соат 10:30 га суд биносига очиқ суд муҳокамасига
тайинланган.
Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати
орқали (электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида
суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва тарафлардан қабул қилиб
олинганлигини тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади.
Бироқ, аризачи суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартида суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида
асоссиз иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан
илтимоснома билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
1-қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, аризачи (даъвогар) биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса суд (даъво) аризани кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
"Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
31-банди 2-қисмида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК
107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиш назарда
тутилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
6-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, мазкур кодекснинг
118-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божи
харажатларини ундирувсиз қолдиришни ва почта харажати аризачи томонидан
тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 107моддаси 1-қисми 6-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг жавобгар "SUPER GAZABLOCK" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан экологик экспертиза хужжатларии олгунга қадар
фаолиятини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов