← Назад
Решение #627592 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ўртачирчиқ тумани
4-1001-2305/5621-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТБ "Хххх" манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
жавобгарлар – "ХХХХ" МЧЖ ва "Хххх” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда жами
570 527,84 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзини ундириш, ундирувни
гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни жавобгар вакили – С.Усканов (2023 йил 6 январдаги 1-сонли ишончнома
асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий
банки акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар – "ХХХХ" МЧЖ ва "Хххх”
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда жами 570.527,84 АҚШ доллари миқдоридаги
кредит қарзини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, даъвогар вакили иштирок этмади.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Бироқ иш хужжатларида
палата вакиллари иштирокисиз ишни кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга низо юзасидан тузилган медиатив
келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакили тушунтиришларини тинглаб
ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига кўра,
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув битимини ѐки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ѐки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан профессионал медиатор Ибрагимов Акмал Лугмонович
(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 29 мартда
берилган МТ-000132-сонли Сертификат) иштирокида 2023 йил 10 март куни
медиатив келишув тузилган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини ундирмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси
биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ѐки қисман
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,131 ва 195-моддасига асосланиб, суд
Даъвогар – "Хххх" манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар – "ХХХХ" МЧЖ ва "Хххх” МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда жами 570 527,84 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарзини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Салимов