← Назад
Решение #627659 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ
СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 17 март
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида,
судья
ѐрдамчиси
*****нинг
котиблигида,
аризачи
*****нинг жавобгар *****га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида,
иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб ***** (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили аризадаги
важларни такрорлаб, жавобгар *****нинг бир неча бор шахсий кабинетига
электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да,
белгиланган муддатларда жавобгар томонидан ҳисобот тақдим этилмаганлигини,
10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан камчилик ҳолатлари бартараф
этилмаганлигини баѐн қилиб, судга 17 мартдаги маълумотнома тақдим қилиб,
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Бироқ, ушбу ариза суд томонидан ўрганиб чиқилганда *****нинг жавобгар
*****га нисбатан айни бир солиқ тури ҳамда айни бир асослар бўйича аризаси
мавжудлиги ва ушбу аризага асосан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
иш юритувида *****-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни
бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси
талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 1-қисми 1-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи *****нинг жавобгар ***** банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
*****