← Назад
Решение #627763 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ
2023 йил 23
4-1105-2301/384-сонли
тумани
март
иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар
“Ўртачирчиқ туман
йўллардан
фойдаланиш”
УКнинг
жавобгар
“Binokor Super Service” МЧЖ ҳисобидан 530.000.000 сўм асосий
қарз ва 238.500.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Ж.Хаитов
(2023
йил
23 мартдаги 16-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ўртачирчиқ туман йўллардан фойдаланиш” УК
(матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар “Binokor Super Service” МЧЖ (матнда
жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2021 йил 18
июнда 18/06-сонли, 2021 йил 13 октябрда 13/10-сонли
шартномалар тузилганлиги, мазкур шартномаларга асосан
жавобгар даъвогарга қум-шағал маҳсулотларини етказиб бериш
мажбуриятини олганлиги, даъвогар томонидан ҳар иккала
шартнома бўйича 530.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб
берилганлиги, шунга қарамай жавобгар томонидан маҳсулотлар
етказиб
берилмаганлиги,
натижада
етказиб
берилмаган
маҳсулотлар учун 530.000.000 сўмлик қарздорлик юзага
келганлигини
билдириб,
суддан
жавобгар
ҳисобидан
530.000.000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 238.500.000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок
этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 170моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
ИПК 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотга эга бўлса, шунингдек,
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали
юборилганлиги
ва
жавобгар
томонидан
қабул
қилиб
олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида
мавжуд.
Шунингдек,
суд
ажрими
жавобгарнинг
odil.98@outlok.com электрон почта манзилига ҳам юборилган.
Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган
муддатда
ёки
муддатларда
ўзи
ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни
қабул
қилиш
ва
уларнинг
ҳақини
тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 18 июнда
18/06-сонли, 2021 йил 13 октябрда 13/10-сонли ҳисобшартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга асосан жавобгар
қум-шағал
маҳсулотларини
даъвогарга
етказиб
бериш
мажбуриятини, даъвогар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 18 июндаги 1117сонли тўлов топшириқномаси асосида 30.000.000 сўм, 2021 йил
13 октябрдаги 1484-сонли тўлов топшириқномаси асосида
500.000.000 сўм, жами 530.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб
берилган.
Жавобгар
томонидан
маҳсулотлар
етказиб
берилмаган. Натижада 530.000.000 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Шартномаларнинг
2.1-бандига
асосан
даъвогар
маҳсулотлар
учун
15 фоиз олдиндан тўлов қилиши лозимлиги белгиланган.
Шартномаларнинг
2.2-бандига
асосан
шартнома
имзолангандан сўнг маҳсулотларни ўзи олиб кетиши шарти
билан
жавобгарнинг
омборидан
даъвогарга
беришга
келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 27 октябрда
23/01-499-сонли,
2023
йил
5
январда
05/01-23-сонли
талабномалар юборилиб, унда юзага келган қарздорликни тўлаб
бериш сўралган. Мазкур талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш
далолатномаси ҳамда жавобгар берган тушунтиришларга асосан
530.000.000 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 238.500.000 сўм пеня
ундириш талаби ҳам мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.1-бандида
жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаган ёки ўз
вақтида етказиб берилмаганда мажбурият бажарилмаган
суммасининг 0.5 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-
моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб
чиқиб,
ундирилиши
лозим
булган
пеня
миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 36.000.000 сўм
пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур
моддага
асосан
агар
даъвогар
томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд
юқоридагиларга
асосан
жавобгар
ҳисобидан
республика бюджетига 15.370.000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Binokor Super Service” МЧЖдан:
- даъвогар “Ўртачирчиқ туман йўллардан фойдаланиш”
УКга 530.000.000 сўм асосий қарз, 36.000.000 сўм пеня ва
30.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 15.370.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ғ.Машкуров