← Назад
Решение #627766 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| онунини | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
IZBOSKAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani,
Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy
171200, Andijan region, Izbaskan district,
Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2
Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63
website:www.oliysud.uz е-mail: i.izboskan@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
4-1704-2301/879-сонли иш
Избоскан туманлараро иқтисодий суди судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида,
Ф.Умаровни котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТБ Микрокредитбанк манфаатида,
жавобгар –“Пахтаобод парранда” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
муддати ўтган кредит танидан 983 911 699,81 сўм, кредит фоиздан
402 958 386,32 сўм, муддати келмаган кредит танидан 7 871 293 323 сўм
қарздорлик, ҳисобланган 33 210 388,27 сўм фоиз қарздорлигини ундириш,
ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили Р.Давронбеков (ишончнома асосида) ва жавобгар жамият раҳбари
Н.Қодиров, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган Марказийбанк Андижон вилоят бош бошқармаси
мутахассис А.Жўраевлар иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси АТБ
Микрокредитбанк (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, - “Пахтаобод парранда” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
муддати ўтган кредит танидан 983 911 699,81 сўм, кредит фоиздан
402 958 386,32 сўм, муддати келмаган кредит танидан 7 871 293 323 сўм
қарздорлик, ҳисобланган 33 210 388,27 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни,
ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) суд мажлисини палата вакилининг
иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, палата
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Марказийбанк Андижон вилоят бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида – жавобгар билан кредит
шартномаси тузилганлигини, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
сабабли кредит шартномасига қўшимча келишув ҳам тузилганлигини, жавобгар
2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг февраль ойига қадарли тўловларни
амалга оширмаганлигини, кредит қарздорлик бўйича жавобгарга талабнома
юборилганлигини, талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини, жорий йилнинг
23 февраль куни жавобгар қарздорликни қоплаш мақсадида 100 000 000 сўм
тўлов амалга оширганлигини, қолган қарздорлиги мавжудлигини, қарздорлик
ортиб кетаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари ўз кўрсатмасида –
ҳақиқатдан ҳам кредит шартномаси тузилганлигини, кредит маблағларини
олганлигини, шартнома бўйича кредит қарздорлигини ойма-ой тўлаб бориши
кераклиги белгиланганлигини, иқтисодий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли
кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлай олмаганлигини, 100 000 000 сўм тўлов
амалга оширганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15
июндаги 281-сонли Қарорида, паррандачилик бўйича кредит қарздорлигини
сўндириш муддати 7 йилга узайтирилганлиги кўрсатилганлигини инобатга
олишни ва даъвони рад қилишни сўради.
Ишга жалб қилинган мутахассис суд мажлисида иштирок этиб, даъвогар
томонидан кредит шартномасига асосан кредит маблағлари ажратилганлигини,
мазкур кредит шартномасига 2022 йилнинг сентябрь ойида ўзгартириш
киритиш бўйича қўшимча келишув шартномаси тузилганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги 281-сонли Қарорида,
паррандачилик бўйича кредит қарздорлигини сўндириш муддати 7 йилга
узайтириш кўрсатилганлигини, лекин жавобгарнинг муддати ўтган кредит
қарздорлиги мавжуд бўлганлиги сабабли даъвогар томонидан кредит
шартномасига Президент қарори бўйича узайтириш киритмаганлигини, даъво
талабидаги фоиз қарздорликлари тўғри ҳисобланганлигини билдирди.
Суд иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб,
тарафларнинг ва мутахассиснинг фикрларини эшитиб, тўланган маблағларни
чегириб ташлаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Аниқланишича, жавобгар билан даъвогар ўртасида 17.09.2021 йилда 2087сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади)
тузилган, мазкур кредит шартнома бўйича, даъвогар томонидан жавобгарга
9 020 000 000 доллари миқдорида, 24 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан
йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари ажратилган,
қолган маблағлар эса тўлов муддатлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
сабабли ажратилмаган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига
асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Пахтаобод туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Н.Х.Акбаров томонидан 18.09.2021 йилда расмийлаштирилган жавобгарнинг
бино-иншоатларни бир қисмини гаровга қўйиш тўғрисида тузилган гаров
шартномасига асосан, жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Пахтаобод туман
Хайраобод МФЙда жойлашган 214 908 кв.метр ер майдонда жойлашган,
“Пахтаобод фабрикаси” номли 0007, 0008, 0009, 0010, 0011, 0012, 0013, 0014,
0015, 0016, 0017, 0018, 0019, 0020, 0021, 0022, 0023, 0026-рақамлар билан
ифодаланган умумий қурилиши эгаллаган майдони 11227,13 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 10 303,17 кв метрдан иборат бўлган бино-иншоатларнинг
бир қисми гаровга қўйилган.
Шунингдек, мазкур нотариус томонидан тарафлар томонидан қўшимча
келишув бўлганлиги сабабли жавобгарга тегишли Пахтаобод туман Хайраобод
МФЙда жойлашган “Пахтаобод фабрикаси” номли 0024, 0025, 0027, 0028 ва
0029-рақамлари билан ифодаланган умумий қурилиши эгаллаган майдони
1778,18 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 2768,38 кв метрдан иборат
бўлган бино-иншоатларнинг бир қисми ҳам гаровга қўйилган.
Мазкур шартнома бўйича тарафлар ўртасида 30.09.2022 йилда қўшимча
келишув тузилган ва тўлов жадвали ўзгартирилган, ушбу тўлов жадвалида
жавобгар томонидан асосий қарздорликни 05.02.2023 йилдан 16.09.2023
йилгача бўлиб-бўлиб 1 106 900 627 сўмдан ҳисобланган фоизлари билан бирга
қўшиб тўлаб бориш белгиланган.
Бироқ, тўлов жадвалда кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш
муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини
бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган.
Бунинг натижасида 13.01.2023 йил ҳолатига муддати 402 958 386,32 сўм
кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Яъни жавобгар 2022 йилнинг октябрь
ойидан 2023 йил февраль ойига қадарли ҳисобланган фоиз қарздорликларини
тўламасдан келган.
Даъвогар 2023 йил январь ойида жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва
фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини
муддатидан олдин қайтариш ва гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома юборилган. Лекин
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд мажлисида маълум бўлдики, тарафлар ўртасида кредит шартномаси
тузилган, кредит шартномасига қўшимча келишув ҳам тузилган, қўшимча
келишув бўйича асосий қарздорликни тўлаб бориш 2023 йилнинг 5 февраль
кунидан бошлаб белгиланган, бироқ жавобгар томонидан 2022 йилнинг
октябрь ойидан 2023 йилнинг февраль ойига қадарли ҳисобланган фоизларни
тўламасдан келган, фақатгина жорий йилнинг 23 февраль куни 100 000 000 сўм
тўловни амалга оширган, ушбу тўлов муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигига
йўналтирилган, қолаверса суд кунига жорий йилнинг февраль ва март ойида
тўланиши лозим бўлган асосий қарздорлик ҳам жавобгар томонидан
қопланмаганлиги маълум бўлди.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.3-бандига
кўра, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали
асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандига асосан, даъвогарга
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, кредит асосий қарзи ёки фоиз
тўловларини мунтазам равишда кечиктириб тўлаши, кредит қайтариш жадвали
асосида тўловнинг уч ва ёки ундан ортиқ маротаба бузиш ҳолатлари кузатилса,
кредит шартномасини бекор қилиш ва кредит қарздорликни муддатидан олдин
ундириб олиш ва гаров мулкига қаратиш чораларини кўриш ҳуқуқи берилган.
Даъво талабининг асослилиги тарафлар вакилининг суд мажлисида берган
кўргазмаси, ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари, мутахассис
маълумоти, кредит шартномаси ва тўлов жадвали билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки
бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига
олади.
Суд, даъво талаби бўйича ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган мулкка қаратиб бериш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу
талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва гаровдаги мулкка қаратишни лозим
топади.
Чунки, кредит шартномасида ажратилган кредит бўйича фоизи ва бошқа
тўловлар қайтарилмаганда, даъвогар томонидан қуйидаги қонун нормаларига
асосан гаровга қўйилган объектга қаратиши мумкин.
Зотан, тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномаси ва ФКнинг 279моддаси 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун
ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддаси 1-қисмига асосан, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Гаров тўғрисидаги Қонунини 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар
қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига
берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги
шартномага мувофиқ белгиланади.
Суд, иқтисодий иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатларини ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига биноан,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунига кўра,
“мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда”
давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ва
судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 185 827 475,94 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279, 280, 736, 738, 744моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, “Гаров
тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
13/150-сонли Қарорини қўллаб,
“Пахтаобод парранда” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
АТБ Микрокредитбанк фойдасига 13.01.2023 йил ҳолатига муддати ўтган
302 958 386,32 сўм, ҳисобланган 33 210 388,27 сўм кредит фоиз қарздорлиги,
муддати келмаган 8 855 205 022,81 сўм кредит тани ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув: Андижон вилояти, Пахтаобод туман Хайраобод МФЙда 214 908
кв.метр ер майдонда жойлашган, “Пахтаобод парранда” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли “Пахтаобод фабрикаси”нинг 0007, 0008, 0009, 0010, 0011,
0012, 0013, 0014, 0015, 0016, 0017, 0018, 0019, 0020, 0021, 0022, 0023, 0026рақамлар билан ифодаланган умумий қурилиши эгаллаган майдони 11227,13
кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 10 303,17 кв метрдан иборат бўлган
бино-иншоатларига;
Пахтаобод туман Хайраобод МФЙда жойлашган “Пахтаобод парранда”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли “Пахтаобод фабрикаси”нинг 0024,
0025, 0027, 0028 ва 0029-рақамлари билан ифодаланган умумий қурилиши
эгаллаган майдони 1778,18 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 2768,38 кв
метрдан иборат бўлган бино-иншоатларига қаратилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
“Пахтаобод парранда” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига
185 827 475,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров