← Назад
Решение #627768 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/343-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис” масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Ўзагртехсаноатхолдинг”
акциядорлик жамиятидан кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Айипов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида иш хужжатлари билан
бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Мирзачўл филиали (кейинчалик
Банк) ва Мирзачўл МТП Агросервис масъулияти чекланган жамияти
(кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2018 йил 19 январь куни кредит
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги техникалар сотиб олиш
тўғрисидаги” 2018 йил 04 январдаги ПҚ-3459 сонли қарорига асосан 5 фоиз
устама тўлаш, 10 йил муддатда қайтариш шарти билан қишлоқ хўжалик
техникаларини харид қилиш учун 19.950.700.000 сўм кредит ажратиш,
жавобгар эса олинган кредитни ўз вақтида фоизлари билан қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида “Агробанк”
акциядорлик
тижорат
банки
Мирзачўл
филиали
(Банк),
“Ўзагртехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти (Кафил) ва Мирзачўл МТП
Агросервис масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2018 йил
20 январда кафиллик шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” “Банк” томонидан
берилган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятни
бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” “Банк”нинг биринчи
талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисобланган фоизлар ва кредит
мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб
варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 37.761.849 сўм кредит фоизи
тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан
келинган.
Натижада, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Ўзагртехсаноатхолдинг”
акциядорлик жамиятидан 37.761.849 сўм кредит фоизи ва 10.818.939 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада
бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаганлигини, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал қилиш
имкони йўқлигини маълум қилиб, даьво аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даьво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил
иштирокини таьминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида
кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки
қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти
қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши
назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар
ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш
бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Демак, даъвогар жавобгарлардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Мирзачўл
МТП Агросервис” масъулияти чекланган жамиятига кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ
бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги, ушбу
ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабининг 37.761.849 сўм кредит фоизини ундириш
қисмини қаноатлантиришни, жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Ўзагртехсаноатхолдинг”
акциядорлик жамиятидан солидар тартибда даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки фойдасига 37.761.849 сўм кредит фоизини ундиришни лозим деб
топди.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Ўзагртехсаноатхолдинг”
акциядорлик жамиятидан, даъвогар даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки фойдасига 10.818.939 сўм пеняни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3 бандига кўра кредит ва
унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда “Қарз олувчи” “Банк”га
кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки
фоизлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, аммо пенянинг
умумий суммаси ўтказилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 10 фоизидан
ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Даьвогар томонидан тақдим қилинган маьлумотномага асосан пенянинг
ҳисоб-китоби шартнома тузилган пайдан бошлаб жавобгар томонидан
кечиктирилган кредит қарзларига ҳисобланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг
10.8183.939 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши сўралган пеняни
1.622.840 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Гарчанд, даъво аризасида пеняни жавобгар ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда ундириш сўралган бўлсада, тарафлар ўртасида тузилган
кафиллик шартномасида кафил қарз олувчи томонидан мажбуриятни бузилиши
натижасида ҳисобланган неустойкани тўлаш юзасидан мажбурият олмаган.
Шу сабабли даъво талабининг даъвогар фойдасига пеняни жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисми асоссиз ҳисобланади
ва рад этилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис” масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
фойдасига 37.761.849 сўм кредит фоизи ва 1.622.840 сўм пеняни ундиришни,
ундирилган 37.761.849 сўм кредит фоизини қўшимча жавобгар
“Ўзагртехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятидан солидар тартибда
ундиришни, суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ жавобгар “Мирзачўл МТП
Агросервис” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб
топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис” масъулияти чекланган жамияти
ва қўшимча жавобгар “Ўзагртехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятидан
солидар тартибда даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
37.761.849 сўм кредит фоизи ундирилсин.
Жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
1.622.840 сўм пеня ва олдидан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даьво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Мирзачўл МТП Агросервис” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 971.616 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят
қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
О.Эргашев