Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2201/3469 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ответчик / Подсудимый “Турсунов Майдон” фермер хўжалиги
Source ID 1047855 Claim ID 3187682 PDF Hash 4969a30bae573ee6... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
Майдоновга ЖКнинг 167-моддаси Майдоновга ЖК 167 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2023 йил 23 март 4-1805-2201/3469-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, ҳайъат аъзолари Д.Рахимов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Усмонов (16.01.23 йилдаги 01-03/81-сонли ишончномасига асосан), “Турсунов Майдон” фермер хўжалиги ва “G’UNCHA INOVATSION” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Майдонов ва вакили У.Шодмонов иштирокида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Турсунов Майдон” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “G’UNCHA INOVATSION” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 87.144.000 сўм кредит фоизини ҳамда ундирувни гаровдаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносига қаратишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблар қаноатлантириш рад этилиб, суд харажатларини ундириш белгиланган. Палатанинг апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Палата суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирган важларини таъкидлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар раҳбари апелляция шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятни қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни ва даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 26 августда 77сонли узоқ муддатли кредитлаш шартномаси тузилган, шартномага асосан жавобгарга паррандачиликни ривожлантириш мақсадида жўжа ва озуқа маҳсулотларини сотиб олиш учун йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 300 000 000 миқдорида кредит маблағлари ажратилиш белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 300 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 28 августдаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Касби тумани Қамаши қишлоғи “Хўжаки” МФЙда жойлашган умумий ер майдони 254.55 кв.м., яшаш майдони 200.40 кв.м., фойдаланилаётган ер майдони 4584.00 кв.м бўлган нодавлат мактабгача таълим муассасаси биноси гаровга қўйилган. Банк томонидан ажратилган кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги сабабли 27.01.2021 йилда банк томонидан Қашқадарё вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Жавобгар раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 25.10.2021 йилдаги ҳукми билан жавобгар раҳбари А.Майдоновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, А.Майдоновга ЖКнинг 167-моддаси 3қисмининг “а” банди билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушбу қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ва Қашқадарё вилоят прокуратураси депозит ҳисоб-рақамида сақланаётган 300 000 000 сўмни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиали ҳисоб- рақамига ўтказиш кўрсатилган. Марказий банк Қашқадарё вилоят Бош бошқармасининг 2023 йил 7 мартдаги маълумотномасига кўра, жавобгарнинг банкдан олган кредити бўйича кредит фоизи 2022 йил 22 декабрь ҳолатига 80.065.818,86 сўмни ташкил этганлиги ҳақида мутахассис хулосаси берилган. Апелляция инстанцияси суд мажлисида қатнашган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва шикоятда келтирилган важларга кўра, жавобгар кредит маблағларидан амалда кредит ажратилган кундан бошлаб вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб-рақамига тўланган давр, яъни 2012 йил 30 июнга қадар 28.809.996,95 сўм кредит фоизи ҳисобланган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг судга тақдим этган маълумоти ва Марказий банк вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга аниқламасдан даъвони рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган. Баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 28.809.997 сўм кредит фоизи ундиришни, ундирувни нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносига қаратишни, даъвони қолган қисмини рад этишни, республика бюджетига жавобгардан даъво қаноатлантирилган қисми бўйича 576.200 сўм давлат божи, даъвогардан даъво рад этилган қисми бўйича 1.166.680 сўм давлат божи ундиришни, апелляция шикояти учун республика бюджетига даъвогардан 583.340 сўм давлат божи ва жавобгардан 288.100 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан биринчи ва апелляция инстанцияси суди учун тўлаган жами 54.000 сўм почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 260, 274, 276-280-моддаларига асосан судлов ҳайъати қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Турсунов Майдон” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 28.809.997 кредит фоизи ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар “G’UNCHA INOVATSION” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Касби тумани Қамаши қишлоғи “Хўжаки” МФЙда жойлашган умумий ер майдони 254.55 кв.м., яшаш майдони 200.40 кв.м., фойдаланилаётган ер майдони 4584.00 кв.м бўлган нодавлат мактабгача таълим муассасаси биносига қаратилсин. Даъво талабларини қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: - жавобгар “Турсунов Майдон” фермер хўжалигидан 864.300 сўм давлат божи; - даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдан 1.750.020 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Турсунов Майдон” фермер хўжалигидан даъвогар фойдасига жами 54.000 сўм почта харажати ундирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов А.Арзиев