Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/548 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый PARKENT BIZNES OLAMI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1054547 Claim ID 3210360 PDF Hash 74b84d18439c513a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 март 4-1105-2302/548-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “PARKENT BIZNES OLAMI” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “PARKENT BIZNES OLAMI” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигига қарамай аризачи ва жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачининг жавобгар “PARKENT BIZNES OLAMI” МЧЖга нисбатан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2302/546-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик 2 судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195-196-моддаларига асосланиб, суд Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “PARKENT BIZNES OLAMI” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев