← Назад
Решение #628110 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 март
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/958-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх
жавобгар ―ХХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан 39 805 192,41 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туман прокурорининг
катта ѐрдамчиси – Д.Хамзина, даъвогар вакили – А.Аширматов (2023 йил 9 мартдаги
ДА 43-21/03-87-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ (бундан буѐн матнда ―даъвогар‖ деб юритилади)
манфаатида Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ―ХХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан 39 805 192,41 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги
суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан даъво талабларидаги
20 000 000 сўм асосий қарз қисмини даъво ариза киритилишидан олдин, 8 000 000 сўм
қисми даъво ариза судга тақдим этилганидан кейин тўлаганлигини маълум қилиб,
11 805 192,41 сўм қарздорлик қолганлигини маълум қилиб, бу ҳақда маълумотнома
тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокуратура
вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартнома асосида, зарар
етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Мазкур
ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида ―Улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида‖ги 270819-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини
уланган тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлашга мажбур.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган электр энергияси етказиб бериш ва ундан
фойдаланиш тўғрисидаги шартнома асосида жавобгарнинг 01.02.2023 йил ҳолатига
фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 39 805 192,41 сўмни ташкил этган.
Бироқ, даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва судга тақдим
этган маълумотномасидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги қарз суммасини
қисман тўлаганлиги 11 805 192,41 сўм қарздорлик қолганлигини сабабли суд
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини 11 805 192,41 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафлар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ФКнинг 234, 236, 244, 468, 474моддалари, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ―ХХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан ―Ххххх‖ АЖ фойдасига 11 805 192,41 сўм
асосий қарз, 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
―ХХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 396 103,85 сўм давлат божи
ундирилсин.
―Ххххх‖ АЖ ҳисобидан республика бюджетига 400 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Т.Салимов