← Назад
Решение #628163 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 23 март
4-1405-2301/435-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидов, ушбу кун
Ургут туман прокурори даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 3 626 850 сўм
асосий қарз ва 114 298 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-,
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
даъвогар ва жавобгар ўртасида 423145-сонли юридик истеъмолчилари учун электр
таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 ноябр ҳолатига
3 626 850 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун
114 298 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
3 626 850 сўм асосий қарз ва 114 298 сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда, суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2022 йил 9 ноябрда 423145сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий
энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган
ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва
абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан
аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2022 йил 1 ноябр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 3 626 850 сўмни ташкил этган. Бироқ,
жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 626 850 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 626 850 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1
ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари
ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган
ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида,
1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга
бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан
114 298 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот
солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 3 626 850 сўм қарзини бугунги
кунга қадар тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 114 298 сўм пеняни
ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 626 850 сўм асосий қарз ва 114 298 сўм
пеня ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан
даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2034, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 3 626 850 сўм асосий қарз ва
114 298 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов