Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/539 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый BIO-NAT-PRO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1054538 Claim ID 3211186 PDF Hash 15d7165d2f807160... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozorsh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 март 4-1105-2302/539-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BIO-NAT-PRO” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “BIO-NAT-PRO” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигига қарамай аризачи ва жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Аризачи аризада ўзи кўрсатган, электрон манзили бўйича суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида (суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлигини тасдиқловчи маълумотига суд ҳужжати 2023 йил 11 мартда аризачига юборилган бўлиб, 2023 йил 12 март куни суд ҳужжати аризачининг электрон манзилига бориб тушган) хабардор этилган бўлсада, аммо суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Мазкур аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида 2023 йил 10 мартда қабул қилинган ажримда аризачи зиммасига аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини, аризани асословчи бошқа хил ҳужжатларни судга тақдим тақдим этиш, суд мажлисида ишончли вакили иштирокини таъминлаши шарт эканлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 107-моддасининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Суд аризачи вакили тегишли тартибда хабардор қилинганлиги, аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда аризачи вакили иштирокини таъминлаши шартлиги алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, аризачи вакили иштироки мажбурий деб топилганлиги, бироқ аризачи вакили биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. 3 Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 195, 220-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BIO-NAT-PRO” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. З.Эшмирзаев