← Назад
Решение #628185 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
4-1501-2301/2664-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Маматожиев раислигида,
Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага
асосан) ХХХ иштирокида, аризачи «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни «А»
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«А» судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам
солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли ҳисоботларни
тақдим этмаганини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг
шахсий кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва
муддатда юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий
деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси биринчи қисми 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд,
иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги,
айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш
мавжуд бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Аризачи «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги
аризаси бўйича 4-1501-2301/2661-сонли қўзғатилган иқтисодий иш 2023 йил
23 март куни кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилиб, Солиқ кодексининг
111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати
органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф
этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит
ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар
чиқим қисмида тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган.
Бундай ҳолда суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, мазкур иш
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев