Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2201/2694 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Avtomobilchi" фермер хўжалиги
Source ID 1051179 Claim ID 3133782 PDF Hash 3a542adbc58d71e9... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ғ.Игамов, апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Арзиев. 2023 йил 23 март 4-1805-2201/2694-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмонов котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Автомобилчи” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини даъвогардан вакил Д.Абилов (2023 йил 22 февралдаги 169-сонли ишончнома асосида), жавобгардан раҳбар О.Турсунов ва унинг вакили Р.Ҳазратқулов ва адвокат И.Юлдашев (2023 йил 22 февралдаги 194-сонли ордер, 2023 йил 23 февралдаги 5-сонли ишончнома асосида) иштирокида вилоят суди биносида видеоконференция алоқа режимдаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “Автомобилчи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Миришкор туман “Миришкор” массиви, қишлоқ хўжалиги харитасининг 422q-контуридаги 5,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан ноқонуний эгалланган ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Миришкор тумани, Миришкор массиви, қишлоқ хўжалиги харитасининг 422qконтуридаги 5,6 гектар ер майдонидан мажбурий чиқариш ва жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни таъкидлаб, жавобгар раҳбари судга ёзма равишда илтимоснома билан мурожаат этиб, унга кўра ишга мутахассис иштирокини таъминлашни, иш бўйича хусусий ажрим чиқаришни, тақдимнома жавобини олишни, туман ҳокимининг қарорини судга тақдим этишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъвони исботловчи ҳужжатларни тақдим этишини, 0.60 га ер майдони кам эканлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва апелляция шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоят бўйича ўз эътирозларини билдириб, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Миришкор туман ҳокимининг 2018 йил 3 мартдаги Х-238/03 сонли қарорига асосан “Миришкор” массивидан фуқаро О.Турсуновга фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиш учун жами 84,63 гектар ер майдони ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши назарда тутилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорининг 11бандида ҳам тушунтириш берилган. Кадастр агентлигининг Миришкор туман бўлими томонидан тузилган мониторинг далолатномасига кўра, жавобгар Миришкор тумани, "Миришкор" массиви ҳудудидаги 8,08 гектар ортиқча суғориладиган ер майдонидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Кадастр агентлигининг Миришкор туман бўлими томонидан 2022 йил 29 августда жавобгарга Миришкор тумани “Миришкор” массиви, қишлоқ хўжалиги харитасининг 422-контуридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 5,6 гектар ер майдонини 15 кун муддатда ихтиёрий равишда топшириш юзасидан 1156-сонли огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, эгаллаб олинган ер майдони ихтиёрий равишда топширилмаган. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Миришкор туман филиалининг 2022 йил 21 декабрдаги 788-сонли маълумотига кўра, жавобгарга туман ҳокимининг 2018 йил 3 мартдаги Х-238/03-сонли қарори билан “Миришкор” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 406, 407, 411, 412, 413, 416, 417, 418, 419 ва 420-контурдан жами 84,63 гектар ер майдони ажратилган ва давлат рўйхатига олинган. Аммо жавобгарга 422контуридаги 5,6 гектар ер майдонни ортиқча эгаллаб олинганлиги ва ушбу ер майдони давлат рўйхатидан ўтмаганлиги қайд этилган. Жавобгарга Миришкор туман ҳокимининг 2018 йил 3 мартдаги Х238/03-сонли қарорига асосан 422-контуридан ер майдони ажратилмаган. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023 йил 25 январдаги 04023/69-сонли хати ва 2023 йил 6 мартдаги 01-023/373-сонли тақдимномасида, жавобгарга ер майдони ажратиш ҳақида туман ҳокимининг тегишли қарорлари техник хато билан қабул қилинганлиги, жумладан туман ҳокимининг 2015 йил 11 ноябрдаги 843/11-сонли қарори билан фермер хўжалигига ажратилган 422-контурдаги 4,64 гектар суғориладиган ер майдони 2018 йил 3 мартдаги Х-238/03-сонли туман ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлаган мутахассислар томонидан техник хато туфайли тушириб қолдирилганлиги қайд этилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 3 мартдаги Х-238/03-сонли қарори ҳозирги кунда бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган асосларга кўра, жавобгарнинг шикоятда келтирган важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўлаган 1.500.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 278, 279-моддаларига асосан, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Автомобилчи” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 4 “Автомобилчи” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун тўланган 1.500.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин. “Автомобилчи” фермер хўжалигидан ишни видеоконференция алоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига ундирилсин. Суд харажати бўйича ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов