Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/956 Дата решения 23.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHARABBOY-NUROV" фермер хўжалиги
Source ID 1210147 Claim ID 3202112 PDF Hash 3f3fab09d2142359... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 март Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/956-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх жавобгар ―Ххххх‖ фермер хўжалиги ҳисобидан 29 144 159,60 сўм асосий қарз ва 2 650 293,18 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туман прокурорининг катта ѐрдамчиси – Д.Хамзина, даъвогар вакили – А.Аширматов (2023 йил 9 мартдаги ДА 43-21/03-87-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ (бундан буѐн матнда ―даъвогар‖ деб юритилади) манфаатида Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ―Ххххх‖ фермер хўжалиги ҳисобидан 29 144 159,60 сўм асосий қарз ва 2 650 293,18 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 5 144 159,60 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини, прокуратура вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 4 январда ―Тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисидаги‖ги 270662-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини уланган тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. ―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 353 689 369,12 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 5 144 159,60 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 5 144 159,60 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 2 650 293,18 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган ―Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунинг учун суд даъвогарнинг жавобгардан 2 650 293,18 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ―Ххххх‖ фермер хўжалиги ҳисобидан ―Ххххх‖ АЖ фойдасига 5 144 159,60 сўм асосий қарз, 2 650 293,18 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ―Ххххх‖ фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 635 889,06 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Т.Салимов