← Назад
Решение #628332 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2301/385-сонли иш
2023 йил 23 март
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров, даъвогар “Ahmad Nasulloxodja” МЧЖнинг
жавобгар “Meryem Premium Textile” МЧЖдан 4.012.000 сўм
асосий қарз, суд ишлари бошланиб тугагунга қадар БухороТошкент-Бухоро
йўналиши
бўйлаб
қатновга
оид
харажатларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда,
суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ahmad Nasulloxodja” МЧЖ (матнда даъвогар деб
юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Meryem Premium
Textile” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
4.012.000 сўм асосий қарз, суд ишлари бошланиб тугагунга
қадар Бухоро-Тошкент-Бухоро йўналиши бўйлаб қатновга оид
харажатларни ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 4 январь куни ноозиқ-овқат
маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида 13-сонли шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга
маиший истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар
эса қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига кўра 2023 йил 17 январда
3-сонли
ҳисоб-фактурага
асосан
ҚҚС
билан
қўшиб
ҳисоблаганда жами 7.432.000 сўмлик маҳсулот етказиб
берган. Жавобгар томонидан 3.420.000 сўм пул маблағи тўлаб
берилиб, қолган пул маблағлари тўлаб берилмаган. Натижада
қолган қарздорлик суммаси 4.012.000 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
419-моддасида эса агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи
уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш
ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 4.012.000 сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ишончнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби
ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг
мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар даъво аризасида суд ишлари бошланиб
тугагунга қадар Бухоро-Тошкент-Бухоро йўналиши бўйлаб
қатновга оид харажатларни ундириб бериш тўғрисида талаб
билдирган
бўлса-да,
иш
соддалаштирилган
тартибда,
тарафларни чақирмасдан, суд муҳокамаси ўтказилмасдан
кўриб
чиқилганлиги
сабабли,
ушбу
талабни
қаноатлантиришни
рад
қилишни
ва
даъво
суммаси
сабабли
томонлардан
давлат
божи
ундирмасликни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига
мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг
2
фоизи,
бироқ
БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги учун
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига
асосан
суд
харажатлари
жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Meryem Premium Textile” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар “Ahmad Nasulloxodja” МЧЖ фойдасига 4.012.000 сўм
асосий қарз, 150.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат
ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида
кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров