Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/1870 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Жасур Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Файз ИЧ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1049325 Claim ID 3182258 PDF Hash ad2a4965004bf9e0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
аролик кодекси 124-моддаси аролик кодекси 124 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND VILOYAT SUDI САМАРКАНДСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy 140100, г.Самарканд, ул.Мингтут, дом 2 Tel: 0 (366) 234-52-46 Faks: 0 (366) 234-51-95 e-mail: i.samarqand@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ф.Юлдашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья– Ж.Юсупов Самарқанд шаҳри 4-1405-2201/1870-сонли иш Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъати судья Ш.Мамадияровнинг раислигида, судьялар М.Дусматова ва Ж.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Абдуҳомидовнинг котиблигида, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари Ф.Музаффарова, М.Сиддиқов ва З.Султонов (2023 йил 6 мартдаги 20/1-24509сонли ишончнома асосида), “FAYZ-ICH” МЧЖ вакиллари Н.Ҳайдаров ва адвокатШ.Мамарахимова (2023 йил 10 мартдаги 7-сонли ишончнома ва адвокатлик ордери) иштирокида, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси(матнда даъвогар ёки ДСБ деб юритилади) Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FAYZ-ICH” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ва “Amin Holod Building” МЧЖ (матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 10 июлда тузилган 10/07-сонли шартнома(битим)ни қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, унинг оқибатини қўллашни ва жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва жамият томонидан асоссиз ҳисобга олинган 8 497,8 минг сўм қўшилган қиймат солиғи (матнда ҚҚС деб юритилади)ни ундиришни сўраган. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида, суднинг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Апелляция инстанциясининг суд мажлисида қўшимча жавобгар “Amin Holod Building” МЧЖ вакил иштироки таъминланмади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига асосан, ишни қўшимча 1 жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган шартнома қалбаки эканлиги, солиқдан қочиш мақсадида номигагина шартнома тузилганлигини, шартномада кўрсатилган товарлар яъни пишган ғишт аслида қўшимча жавобгарда бўлмаганлигини, унинг кирим ҳужжатлари ҳамда товарларни сақлаш омбори мавжуд эмаслигини, жавобгар мавжуд бўлмаган товарларни қабул қилиб олдим деб, электрон ҳисоб варақ фактура расмийлаштирганлиги ва асоссиз 8 497,8 минг сўм ҚҚС тўловини ҳисобга олганлигини, шикоятни қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида тузилган шартномани қалбаки эканлигини аниқлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ва жавобгардан 8 497,8 минг сўм ҚҚС ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қонуний эканлиги, пул кўчириб берилганлиги ва ҳисоб фарақ фактура расмийлаштирилиб, товарлар сотиб олинганлигини ва Самарқанд шаҳридаги 79-сонли мактабгача таълим муассасасини қуриш учун ишлатилганлигини, мактабгача таълим муассасаси давлат қабул ҳайъати томонидан қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бкор қилибю, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “FAYZ-ICH” МЧЖ “Сотиб олувчи” ва “Amin Holod Building” МЧЖ “Сотувчи” ўртасида 2020 йил 10 июлда 115 000 000 сўм (ҚҚС тўлови билан) бўлган 100 000 дона пишган ғишт етказиб бериш тўғрисида 10/07-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан, “Сотиб олувчи” томонидан “Сотувчи”га етказиб бериш қиймати 65 149 750 сўм (15 фоиз ҚҚС яъни 8 479,8 минг сўм билан бирга) тўлов амалга оширилган ва шартномада назарда тутилган товарлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида 2020 йил 30 июлдаги 80-сонли ва 2020 йил 25 августдаги 213-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси орқали расмийлаштирилган. Даъвогарнинг 2022 йил 30 апрелдаги 00733-кт-сон буйруғига асосан, жавобгарнинг 2020 йил январь-декабрь ойлари (12 ой) давомида фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тузилган 2022 йил 12 майдаги далолатнома ва хулосага кўра, жавобгар 2020 йил январь-декабрь ойларида 67 845,6 минг сўм ҚҚС суммаси нотўғри ҳисобга олинганлиги ва убу суманинг ҚҚС бекор қилиниши ва бюджетга тўланадиган солиқ суммасига тузатиш киритиш лозимлиги белгиланган. 2 Шу сабабли, ДСБ аниқланган ҳолат бўйича жавобгарнинг шахсий кабинетига талабнома юбориб, 10 кун муддатда ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиб, қайта ҳисобот тақдим этишни сўраган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг даъвогар даъво аризасида қўйилган талаб билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди шартнома бўйича 65 149 750 сўм (ҚҚС суммаси 8 497 893 сўм) лик қурилиш таъмирлаш ишлари Пудратчи томонидан Буюртмачига топширилганлиги, қонунчиликка мувофиқ бажарилган ишлар юзасидан тарафлар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошисида, қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмаслиги, бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилиши (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши) деб тушунтириш берилганлиги, бироқ даъвогар вакиллари томонидан жавобгарлар ўртасида 2020 йил 10 июлда тузилган 10/07-сонли шартнома қалбаки битим (шартнома) эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, битимнинг қалбакилиги исботлаб берилмаганлигини асос қилиб, даъвони асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанцияси судининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш учун келтирган хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди ва суд қарорини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Мазкур модданинг учинчи ва саккизинчи қисмларига кўра, қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни 3 ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Бундан кўринадики, даъво аризасида шартномани қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, уларнинг оқибатини қўллашни ва жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатллари мавжудлигидан ва жамият томонидан ҚҚС суммаси асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, ҚҚС ундириш талаби билдирилган. Ваҳоланки, СК 14-моддасининг саккизинчи қисмида шартномани қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, уларнинг оқибатини қўллашни ва жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатллари мавжудлиги сабабли судга мурожаат қилиш эмас, балки ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши назарда тутилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юзасидан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Биринчи ва апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 54 000 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли уни ундирилмасликни лозим топди Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 274 – 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати, қарор қилади: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори қарори бекор қилинсин. 4 Янги қарор қабул қилинсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 54 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, унинг устидан бир йил муддатда кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи Ш.Мамадияров судьялар: М.Дусматова 5