← Назад
Решение #628626 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 160 | — | law | |
| ИПКнинг | 161 | — | law | |
| ИПКнинг | 155 | — | law | |
| даъво аризасининг ушбу Кодекс | 149 | — | code_article | |
| тилмаганлиги важи билан ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 274 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2210/46313-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Акбаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Капитал
банк” АТБнинг “Elite Food Group” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Halol
Baraka Nur” масъулияти чекланган жамиятидан 1 267 167,61 АҚШ доллари
миқдорида қарздорлик ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш
тўғрисидаги ва “Elite Food Group” масъулияти чекланган жамиятининг “Капитал
банк” АТБдан навбатсиз ва асоссиз ечиб олинган 629 067 422 сўм пул
маблағларини ундириш ва уларни кредит бўйича муддати келган асосий қарзи
учун ҳисобга олиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги қарори устидан “Elite Food Group” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Капитал банк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Elite
Food Group” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда “Halol
Baraka Nur” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1 267 167,61 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Жавобгар даъвогарга нисбатан навбатсиз ва асоссиз ечиб олинган
629 067 422 сўм пул маблағларини ундириш ҳамда кредит бўйича муддати келган
асосий қарзи учун ҳисобга олиш тўғрисида судга қарши даъво ариза тақдим этган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими
билан жавобгарнинг қарши даъво аризасида даъвогарга нисбатан кредит бўйича
муддати келган асосий қарзи учун ҳисобга олиш талаби аниқ кўрсатиб
ўтилмаганлиги важи билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
асосан қарши даъво аризаси қайтарилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
12 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, жавобгарнинг қарши даъво аризаси
дастлабки даъво ариза билан бирга мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи
инстанция судига юборилган.
Апелляция инстанцияси судининг қороридан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарини бекор қилиб, иш
янгидан кўриш учун апелляция инстанциясига юборишни сўраган. Бунга асос
қилиб, жавобгар апелляция шикояти биринчи инстанция суди томонидан даъво
аризасини қайтариш асосларини ўрганилмасдан қарор қабул қилганлиги,
жавобгарнинг иш ҳужжатлари билан танишиш ва улардан фото нусхалар
олишга имконият бериш тўғрисида ариза ҳамда иш бўйича суд муҳокамасини
бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимосномаси қаноатлантирмасдан
қолдирилганлиги, бунинг натижасида жавобгарнинг апелляция шикоятига
қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга имконияти бўлмаганлиги, кўшимча
жавобгар суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда ҳабардор
қилинмаганлиги, суд қарорида суд харажатларини тақсимоти кўрсатиб
ўтилмаганлигини кўрсатилган.
Тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 160-моддаси биринчи қисмига кўра, иш бўйича ҳал қилув
қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб
чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича жавобгар даъвогарга нисбатан судга
қарши даъво аризаси тақдим этиб, даъвогар томонидан навбатсиз ва асоссиз
ечиб олинган 629 067 422 сўм пул маблағларини ундириш ҳамда кредит бўйича
муддати келган асосий қарзи учун ҳисобга олишни сўраган.
ИПКнинг 161-моддасига асосан қарши даъвони тақдим этиш ва иш
юритишга қабул қилиш ушбу Кодексда даъво аризаларини тақдим этиш ва иш
юритишга қабул қилиш учун белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.
ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, даъво
аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига
риоя қилинмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган
ҳужжатларни қайтаради.
Бироқ, биринчи инстанция суди равишда қаршидаъво аризасида
629 067 422 сўм пул маблағини кредит бўйича муддати келган асосий қарзи
учун ҳисобга олиш талаби аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги важи билан ИПКнинг
155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қарши даъво аризасини
асоссиз қайтарган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини
бекор қилиб, қарши даъво аризасини кўриб чиқиш учун биринчи инстанция
судига юбориш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важлари билан
қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар вакили томонидан судлов
ҳайъатига иш ҳужжатлари билан танишиш ва улардан фото нусхалар олишга
имконият бериш тўғрисида ариза тақдим этилган бўлиб, жавобгар вакилига суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан танишиш ва улардан фото нусхалар олишга
судлов ҳайъати томонидан имконият берилган.
Шунингдек, жавобгар вакили томонидан судлов ҳайъатига иш бўйича
суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим
этилган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар вакили суд мажлисида иш
ҳужжатлари билан танишиб, улардан фото нусхалар олганлигини инобатга
олиб, унинг иш бўйича суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўҳтамга келган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Мазкур ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга, шу жумладан кўшимча
жавобгарга ҳам юборилган. Суд ҳужжати “Гибрид почта” орқали
юборилганлиги тасдиқловчи маълумотномага кўра, кўшимча жавобгарга
суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрим етказилган.
Шунга кўра жавобгар томонидан келтирилган кўшимча жавобгар суд
мажлисининг куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда ҳабардор
қилинмаганлиги тўғрисида важ асоссиз ҳисобланади. Чунки, ИПК
274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ апелляция инстанцияси судининг
суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг
ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича суд ҳужжатининг қонунийлиги
масаласини кўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиққан.
Жавобгарнинг суд қарорида суд харажатларини тақсимоти кўрсатиб
ўтилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки апелляция инстанцияси
суди биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, қарши даъво
аризасини кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилганлиги
сабабли, қарорнинг ҳулоса қисмида суд харажатлари ишни кўриш натижалари
бўйича ундирилсин деб кўрсатилган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
4
Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари
бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал
ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Elite Food Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
В.Сатторова