← Назад
Решение #628898 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
4-1501-2301/2553-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома асосида) ХХХни иштирокида, аризачи «А»нинг
жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2019 йил 5 декабрда
берилган АС №0489-сонли лицензияни амал қилишини 6 ой муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2019 йил 5 декабрда берилган АС №0489сонли лицензияни амал қилишини 6 ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи вакили аризани қувватлаб, жавобгарга 2019 йил 5 декабрда
берилган АС №0489-сонли лицензияни амал қилишини 6 ой муддатга тўхтатиб
туришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, «А» томонидан жавобгар жамиятда нефть
маҳсулотлари ва углеводород бирикмасидан олинадиган бошқа маҳсулотларни
қабул қилиш, сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш ҳамда сифат ва миқдор
жиҳатидан сақланиши, лицензия битими талаби ва шартларига амал қилиниши
юзасидан текшириш ўтказилган.
Ўтказилган текшириш жараёнида, жавобгар жамият томонидан 2019 йил 5
декабрда тузилган 118-сонли Лицензия битим талаблари ва шартлари қўпол
равишда бузилганлиги аниқланган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2019
йил 5 декабрда берилган АС №0489-сонли лицензияни амал қилишини 6 ой
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Бироқ, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 март кунги
4-1501-2301/1686-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор «Б» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш
бошланган ва жамият тугатиш бошқарувчиси этиб Обидов Шухратжон
Обидович тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуннинг 12-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар
йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга
ҳақли эмас.
Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар
номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Шу сабабли суд, аризачи «А»нинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни ҳамда 75 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 195 -моддаларини қўллаб;
ажрим қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
«А» томонидан 30 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
«А» ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа
режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Маматожиев