← Назад
Решение #629230 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 30 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| олда суд харажатлари ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-229/48832-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Абдурахманова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари –
Ж.Тўхтамишев (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида),
Ш.Машарипов (2022 йил 23 июндаги 04-16/44-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили – Ғ.Нарзуллаев (2023 йил 1 мартдаги 26/013-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат
банки манфаатида)нинг жавобгар “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банкидан
50 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда ) ва “Sergeli
Beton” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 4 октябрда 796/17-сонли
кредит шартномаси тузилган. Мазкур кредит шартномасига асосан банк томонидан
қарз олувчига 3 500 000 000 сўм миқдорида 36 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр
билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2017 йил
6 октябрда тузилган гаров (ипотека) шартномасига асосан “Armostar Group”
оилавий корхонаси (бундан буён матнда оилавий корхона деб юритилади)га
тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сугалли ота кўчаси, 3-уй
манзилида жойлашган умумий ер майдони 4.712 м2 бўлган нотурар кўчмас мулк
биноси гаровга қўйилган ва 2017 йил 29 сентябрдаги келишув далолатномага асосан
ушбу мол-мулк 4 375 000 000 сўмга баҳоланган.
“Sergeli Beton” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлов жадвалига
асосан кредит ва кредит фоизлари бўйича қарзларни тўлаш мажбурияти лозим
даражада бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) жавобгар
манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Sergeli Beton” масъулияти чекланган жамияти ва оилавий корхонадан жами
2 633 412 011,22 сўм кредит қардорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиб, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳосини белгилаб
беришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1903/3295-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2019 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, “Sergeli Beton” масъулияти чекланган
жамиятидан жавобгар фойдасига жами 2 633 412 011,22 сўм кредит қарзи
ундирилган ва ундирув оилавий корхонага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Сугалли ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган умумий майдони 4.712 м2
бўлган нотурар кўчмас мулк биносига қаратилиб, унинг ким ошди савдосидаги
бошланғич баҳоси баҳолаш бўйича келишув далолатномасида кўрсатилган баҳода
яъни, 4 375 000 000 сўм этиб белгиланган.
Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил
28 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳал қилув қарори юзасидан берилган ижро
варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими томонидан
“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион
орқали оилавий корхонага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сугалли ота
кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган умумий майдони 4.712 м2 бўлган нотурар
кўчмас мулк биноси савдога чиқарилган. Мазкур кўчмас мулк биноси бўйича
электрон онлайн-аукцион савдоси ташкил этилиб, аукцион савдоси натижалари
бўйича фуқаро Пулатов Олим Хашимджанович аукцион ғолиби деб топилган ва бу
ҳақда 2019 йил 15 октябрда ОА 1410-000105-сонли баённома расмийлаштирилган.
Шунга кўра, кадастр органи томонидан 2020 йил 19 майда ушбу нотурар
кўчмас мулк биноси фуқарога мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар буйича судлов
хайъатининг 2020 йил 28 майдаги қарори билан биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Суднинг 2020 йил 10 июндаги ажрими билан ишга “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва фуқаро Пулатов Олим
Хашимджанович низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 6 июлдаги ажрими билан иш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси
1-бандига асосан иш юритиш тугатилган.
Шундан сўнг, Палата даъвогарнинг Ал-Хоразмий филиали ва оилавий
корхона ўртасида 2018 йил 20 декабрда 88-сонли кредит шартномаси тузилганлиги,
унга асосан банк оилавий корхонага 3 200 000 000 сўм миқдорида 36 ой муддатга
3 ой имтиёзли давр билан йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит
маблағлари ажратилганлиги, кредит шартномаси бўйича оилавий корхонанинг
мажбуриятини бажарилишини таъминлаш сифатида банк ва оилавий корхона
(гаровга қўювчи) ўртасида 2018 йил 27 декабрда навбатдаги гаров (ипотека)
шартномаси имзоланганлиги ва унга кўра гаровга қўювчига тегишли бўлган
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сугалли ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган
умумий майдони 4.712 м2 бўлган маъмурий бино (литер 0001), омборхона (литер
0002), омборхона (литер 0003) ва АЁҚШ биноси (литер 0004) гаровга қўйилган
бўлиб, 2018 йил 17 декабрдаги гаровга қўйилган мол-мулкни баҳолаш
далолатномасига кўра ушбу кўчмас мулк биноси 5 810 000 000 сўмга
баҳоланганлиги, навбатдаги ипотека шартномасини тузиш учун “Ипотека банк”
АТБнинг Чилонзор филиали томонидан 2018 йил 26 декабрда 04/6930-сонли
розилик
хати
олинганлиги,
“Ипотека
тўғрисида”ги
Қонуннинг
32-моддасида ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага
олувчининг талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага
олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин, гаровга қўйилган
мол-мулк қийматидан қаноатлантирилиши, олдинги ипотека билан таъминланган
талаблар бўйича ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган тақдирда, бир
вақтнинг ўзида ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган, навбатдаги ипотека
билан таъминланган талаблар бўйича ҳам бу мол-мулкка ундирув қаратилишига
йўл қўйилиши, агар олдинги ипотека билан таъминланган талаблар
қаноатлантирилиши учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкнинг бир қисмига
қаратиш етарли бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар
муддатидан олдин қаноатлантирилмаслиги, ундирувга ўз талабларини тақдим этиш
ниятида бўлган ипотекага олувчи бу ҳақда ўша мол-мулкнинг ипотекаси
тўғрисидаги бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини олдинги ва навбатдаги
ипотекалар бўйича талаблар гаров билан таъминланган мол-мулкка ундирув
қаратилгунига қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги белгиланганлиги,
бироқ 4-1001-1903/3295-сонли иш судда кўрилаётган пайтда жавобгар ва оилавий
корхона томонидан оилавий корхонага тегишли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
Сугалли ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган умумий майдони 4.712 м2 бўлган
маъмурий бино даъвогарнинг Ал-Хоразмий филиали томонидан ажратилган кредит
қайтарилишининг таъминоти сифатида навбатдаги гаровга қўйилганлигини била
туриб, навбатдаги гаровда турган мол-мулкка ундирув қаратилаётганлиги ҳақида
даъвогар ва судга ёзма хабар бериши шарт бўлса-да, қасддан хабардор
қилмаганлиги, натижада жавобгарнинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги)
туфайли даъвогарда навбатдаги гаровда турган кўчмас мулк аукционда фуқаро
Пулатов Олим Хашимджановичга сотилиб кетган ва даъвогар томонидан оилавий
корхонага ажратилган кредит таъминотсиз, кредит маблағи эса қайтарилмай
қолганлиги оқибатида даъвогарга жиддий зарар етказилганлиги каби важларини
келтириб, даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 50 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Шунингдек, Палата даъвогар манфаатида судга даъво талабини кўпайтириш
тўғрсида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1 408 942 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими билан даъво талабини кўпайтириш
тўғрисидаги ариза қайтарилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
4 январдаги қарори билан 2022 йил 24 октябрдаги ажрим ва ҳал қилув қарори бекор
қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Палатанинг даъво талаби миқдорини
кўпайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Палатанинг кассация шикоятида биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1903/3295-сонли иш бўйича 2019 йил
4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб,
жавобгар “Sergeli Beton” масъулияти чекланган жамиятидан жавобгар фойдасига
жами 2 633 412 011,22 сўм кредит қарз ва 16 218 сўм почта харажатлари
ундирилганлиги, ундирув “Armostar Group” оилавий корхонасига тегишли бўлган
Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 3-уйда жойлашган нотурар кўчмас мулк
биносига қаратилиб, унинг бошланғич баҳоси 4 375 000 000 сўм этиб
белгиланганлиги, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач жавобгарга ижро
варақаси берилганлиги, ижро варақаси асосида МИБ Юнусобод тумани бўлими
томонидан олиб борилган ижро жараёнида гаров мулки 2019 йил 19 октябрда бўлиб
ўтган “e-ijro aursion”да фуқаро Пўлатов Олим Хашимджанович томонидан сотиб
олинганлиги ва сотилган мулкни пули ҳисобига жавобгарнинг кредит қарзи тўлиқ
ёпилганлиги, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг
2-1003-1922/32208-сонли иши бўйича 2019 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво қаноатлантирилиб, О.Пўлатов гаровда турган мулкнинг инсофли
эгалловчи деб эътироф этилганлиги, Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри ДУК зиммасига мулкни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилганлиги,
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади) 32-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, ундирувга
ўз талабларини тақдим этиш ниятида бўлган ипотекага олувчи бу ҳақда ўша
мол-мулкнинг ипотекаси тўғрисидаги бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини
олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича талаблар гаров билан таъминланган
мол-мулкка ундирув қартилгунига қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги,
жавобгарда гаровда турган кўчмас мулк даъвогарга ҳам навбатдаги гаровга
қўйилганлигини била туриб, Қонуннинг 32-моддасига амал қилмасдан навбатдаги
гаровда турган мол-мулкка ундирувга қаратилаётганлиги ҳақида даъвогар ва судга
ёзма хабар бериши шарт бўлса-да, уларни қасддан хабардор қилмаганлиги,
натижада жавобгарнинг қасддан қилган ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги)
туфайли даъвогарда ҳам навбатдаги гаровда турган кўчмас мулк аукционда фуқаро
О.Пўлатовга сотиб кетганлиги ва даъвогар томонидан қарздор “Armostar Group”
оилавий корхонасига ажратилган кредит таъминотсиз, ҳозирда 1 408 942 000 сўм
кредит маблағи қайтарилмасдан қолиб, банкка шу сумма миқдорида зарар
етказилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятда келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга
эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Аниқланишича, Палата жавобгар мол-мулкнинг ипотекаси тўғрисидаги
бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини олдинги ва навбатдаги ипотекалар
бўйича талаблари гаров билан таъминланган мол-мулкка ундирув қаратилгунига
қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шарт бўлса-да, Тошкент туманлараро
иқтисодий судида 4-1001-1903/3295-cонли ишни кўрилиши жараёнида “Armostar
Group” оилавий корхонага тегишли кўчмас мулк биноси даъвогарнинг
Ал-Хоразмий филиали томонидан ажратилган кредит қайтарилишининг таъминоти
сифатида навбатдаги гаровга қўйилганлигини била туриб, ундирув навбатдаги
гаровда турган мол-мулкка қаратилаётганлиги ҳақида даъвогарга қасддан хабар
қилмаганлиги натижасида навбатдаги гаровда турган кўчмас мулк биноси
аукционда фуқаро Пулатов Олим Хашимджановичга сотилганлиги ва даъвогар
томонидан оилавий корхонага ажратилган кредит таъминотсиз, кредит маблағи эса
қайтарилмай қолганлиги оқибатида даъвогарга жиддий зарар етказилганлиги
ҳақида важ келтириб, даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 50 000 000 сўм миқдорида зарар ундириш, шунингдек даъво
талабини кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 408 942 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар,
шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда
зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 30-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, ипотектага қўювчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги
шартнома тузилганидан кейин дарҳол бу ҳақда олдинги ипотекалар бўйича
ипотекага олувчиларни ёзма шаклда хабардор қилиши ва уларнинг талабига асосан
уларга навбатдаги ипотека ҳақидаги маълум қилиши шарт.
“Armostar Group” оилавий корхонаси ва даъвогар ўртасида навбатдаги
ипотека шартномаси тузилганлиги ҳақида жавобгар хабардор бўлмаган. Яъни,
даъвогар томонидан навбатдаги ипотека шартномасини тузиш учун жавобгардан
розилик хати олинган бўлса-да, оилавий корхонага тегишли кўчмас мулк биноси
даъвогарнинг
Ал-Хоразмий
филиали
томонидан
ажратилган
кредит
қайтарилишининг таъминоти сифатида навбатдаги гаровга қўйилганлиги ҳақида
жавобгар хабардор қилинмаган.
Демак, даъвогарнинг навбатдаги гаров мавжудлиги тўғрисида жавобгар
билганлиги ҳақидаги важи асоссиздир.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15-моддасининг
бешинчи қисмида гаровга берувчи гаровга олувчиларнинг ҳар бирига мазкур молмулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисида, шунингдек ушбу гаровлар билан
таъминланган мажбуриятларнинг миқдори ҳақида хабар бериши шарт ҳамда бу
мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарарлар
учун жавобгар бўлиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда гаровга қўювчи томонидан навбатдаги гаров мавжудлиги
ҳақида жавобгарни хабардор қилинмаганлиги жавобгарнинг эмас, балки гаровга
қўювчининг айбли ҳаракати ҳисобланади.
Шунинг учун, даъвогарнинг ипотека шартномасини тузиш учун
жавобгарнинг Чилонзор филиали томонидан 2018 йил 26 декабрда 04/6930-сонли
розилик хати олинганлиги ва жавобгар оилавий корхонага тегишли кўчмас мулк
биноси навбатдаги гаровга қўйилганлигини билганлиги ва навбатдаги гаровда
турган мол-мулкка ундирув қаратилаётганлиги ҳақида даъвогарга қасддан хабар
қилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга
келган бўлса-да, даъво талабини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини қайтариш
ҳақида ажрим чиқаришда процессуал хатоликка йўл қўйган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
2022 йил 24 октябрдаги ажрими ва ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний
қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодий ишларни кассация
тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли
қарорининг 35-банди тўртинчи хатбошисига кўра, суд харажатларини тақсимлаш
масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори
ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда суд
харажатлари ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича қайта
тақсимланиши лозим.
Шу боис, даъвогар томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 28 178 840 сўм, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ 28 178 840 сўм давлат божи, жами 56 357 680 сўм давлат божи
ундирилиши лозим. Бироқ, даъвогар томонидан апелляция инстанцияси судининг
қарори асосида 2023 йил 18 январдаги 3-сонли мемориал ордер асосида
14 589 420 сўм давлат божи, 2023 йил 18 январдаги 4-сонли мемориал ордер
асосида 29 178 840 сўм миқдорида давлат божи тўланганлигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджетига 12 589 420 сўм давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
7
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари қайта тақсимлансин.
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкидан республика
бюджетига 12 589 420 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 январдаги қарорининг суд харажатларини ундиришга оид қисми бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов