Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2203/4404 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BAXODIR LOG масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Фар Қуёшли юрт" фермер хўжалиги
Source ID 1044068 Claim ID 3177985 PDF Hash 6185884e823e69b7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
нинг 350-моддаси нинг 350 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2203/4404-сонли иш Биринчи инстанцияда Protected by PDF Anti-Copy Free кўрган судья А.Акбаров ишни Апелляция инстанцияда (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) маърузачи судья Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 март Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, раис ўринбосари А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият вакили И.Атабаева (ишончнома асосида), жавобгар фермер хўжалиги раҳбари У.Қодиров (паспорт асосида) иштирокида, даъвогар ХХХХХХХ масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар YYYYYYYY номли фермер хўжалигидан $$$$$$$1 сўм асосий қарз, %%%%% сўм топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима, жарима билан қопланмаган қисми бўйича 130 236 400 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар ХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти келтирган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, YYYYYYYY номли фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)дан $$$$$$$1 сўм асосий қарз, %%%%% сўм топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима, жарима билан қопланмаган қисми бўйича 130 236 400 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида HHHHHHH жалб этилган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январь кунги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ХХХХХХХ масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар YYYYYYYY номли фермер хўжалиги ҳисобидан $$$$$$$1 сўм асосий қарз, &&&&&& сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган ҳамда даъвогар томонидан тўланган 5 929 640 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар ХХХХХХХ Protected by PDF Anti-Copy Free масъулияти чекланган жамияти судга апелляция шикояти билан мурожаат to Proсудининг Version to ҳал Remove the Watermark) қилиб, биринчи(Upgrade инстанция қилув қарорини қисман (жарима ва зарар ундириш қисмини) бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар жамият вакили И.Атабаева кўргазма бериб, даъвогар жамият тугатилмаганлигини, фаолиятини давом эттираѐтганини, жавобгар билан тузилган шартнома бекор қилинмаганлигини, мазкур шартнома солиқ органидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигини, туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимидан контрактация шартномалари рўйхатдан ўтказилиши белгиланганлигини, жавобгар билан тузилган шартнома фьючерс шарномаси эканлигини, даъвогар шартнома бўйича барча мажбуриятларни бажарганлигини, жавобгар шартномага асосан жами 61,30 тонна пахта хом ашѐсини етказиб бериш мажбуриятини олганлигини, лекин маҳсулот даъвогарга етказиб берилмаганлигини, шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши лозимлигини, бундан ташқари зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган жарима билан қопланмаган қисмини ҳам ундириш лозимлигини, биринчи инстанция суди мазкур ҳолатларни инобатга олмасдан даъво талабининг жарима ва зарар ундириш қисмини асоссиз равишда рад қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъво талабининг жарима ва зарар ундириш қисмини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар фермер хўжалиги раҳбари кўргазма бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан шартнома тузилганлигини, шартномага асосан даъвогардан пахта хом ашѐсини етиштириш учун зарур ѐқилғи, минерал ўғит ва бошқа харажатлар учун маблағ олганлигини, пахта ҳосили етилганидан сўнг даъвогар ҳосилни қабул қилмаганлигини, даъвогар вакиллари билан телефон орқали гаплашганида пахта ҳосилини қабул қилиш учун пахта пунктига даъвогар вакилларини киритишмаганлигини, ҳукумат қарорларига асосан Ёзѐвон туманидаги фермер хўжаликлари учинчи шахс HHHHHHHга бириктириб берилганлигини, пахта ҳосилини қабул қилиш “POSCO International Тextile” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага ўтиб кетганлигини билдирганлигини, туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги мутахассисларига бу ҳақида мурожаат қилганлигини, мутахассислар даъвогар билан тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ҳақиқий ҳисобланмаслигини билдиришганлигини, даъвогар 3 кун муддатда шартномани туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказиши лозим бўлган ҳолда рўйхатдан ўтказмаганлигини, бунинг оқибатида пахта ҳосилини қабул қилмаганлигини, бунда жавобгарнинг ҳеч қандай айби йўқлигини, бундан ташқари, ҳукумат қарорларига асосан тузилган ишчи гуруҳ кўрсатмаларига асосан даъвогарнинг қилган харажатларини “POSCO International Тextile” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона томонидан қоплаб бериш чоралари кўрилаѐтганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида белгиланган тартибда хабардор by PDF суд Anti-Copy қилинган учинчиProtected шахс HHHHHHHдан мажлисигаFree вакил келмади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахс HHHHHHH вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 12 апрель куни Ёзѐвон туман ҳокимининг 94-11-165-Q/22-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан туманда HHHHHHH пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш, фермер хўжаликлари билан 2022 йил хосили учун пахта хомашѐсини етиштириш бўйича фьючерс шартномаларини тузиш ишларини 3 кун муддатда якунлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган. Фарғона вилоят ҳокимнинг 2022 йил 30 майдаги 199-11-0-F/22-сонли фармойиши билан Ёзѐвон туманида HHHHHHH ва ХХХХХХХ МЧЖ ўртасида 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш учун Ёзѐвон туманида фаолият кўрсатаѐтган фермер хўжаликларига тўлаб берилган ҳамда тугатилмаган қарздорликларни уч томонлама солиштирма далолатномалар асосида қабул қилиб олиш мақсадида ишчи гуруҳи тузиш ва ўрнатилган тартибда ХХХХХХХ МЧЖ томонидан 2022 йил ҳосили учун фермер хўжаликларига ажратилган аванс маблағлари HHHHHHH томонидан тўлаб берилишини таъминлаш белгиланган. Бироқ даъвогар, жавобгар ҳамда учинчи шахс HHHHHHH ўртасида 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш учун фермер хўжаликларига тўлаб берилган ҳамда тугатилмаган қарздорликларни тўлаш бўйича уч томонлама шартнома Protected by PDF Anti-Copy Free тузилмаган. to Pro2021 Versionйил to Remove the Watermark) Тарафлар(Upgrade ўртасида 1 октябрда имзоланган №78-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом ашѐсини етиштириш учун жами $$$$$$$1 сўм пул маблағи ва маҳсулотлар берилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу пул маблағлари ва маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 31 август ҳолатига қарздорлик бўйича солиштирма далолатнома имзоланган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан $$$$$$$1 сўм асосий қарздорлик суммасини ундириш даъво талаби асослидир. Мазкур ҳолатда биринчи инстация суди даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартнома бўйича ўз мажуриятларини бажармаганлиги учун %%%%% сўм топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” -деб юритилади)нинг 350-моддасига кўра, агар давлат органининг ҳужжати чиқиши натижасида мажбуриятни бажариш тўлиқ ѐки қисман мумкин бўлмай қолса, мажбурият тўлиқ ѐки унинг тегишли қисми бекор бўлиши белгиланган. Гарчи тарафлар ўртасида 2021 йил 1 октябрь куни фьючерс шартномаси имзоланган бўлсада, бироқ 2022 йил 12 апрелдаги Ёзѐвон туман ҳокимининг 94-11-165-Q/22-сонли қарори ва 2022 йил 30 майдаги Фарғона вилоят ҳокимининг 199-11-0-F/22-сонли фармойишига кўра учинчи шахс HHHHHHH пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлган қўйиш, фермер хўжаликлари билан 2022 йил хосили учун пахта хом-ашѐсини етиштириш бўйича фьючерс шартномаларини тузиш белгиланган ҳамда Ёзѐвон туманида HHHHHHH ва ХХХХХХХ МЧЖ ўртасида 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш учун фермер хўжаликларига тўлаб берилган ҳамда тугатилмаган қарздорликларни уч томонлама солиштирма далолатномалар асосида қабул қилиб олиш мақсадида ишчи гуруҳи тузиш ва ўрнатилган тартибда ХХХХХХХ МЧЖ томонидан 2022 йил ҳосили учун фермер хўжаликларига ажратилган аванс маблағлари HHHHHHH томонидан тўлаб берилишини таъминлаш белгиланган. Шунга асосан жавобгар даъвогарга пахта хом-ашѐсини топширмаган. Жавобгар фермер хўжалиги ва HHHHHHH ўртасида 2022 йил 13 апрель куни №F0079сонли фьючерс шартномаси тузилиб, пахта хом-ашѐси HHHHHHHга топширилган. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг жавобгардан %%%%% сўм топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима ундириш талаби асоссиздир. Мазкур ҳолатда биринчи инстация суди даъво талабининг жавобгардан %%%%% сўм топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима ундириш қисмини рад қилиш ҳақида асосли ва тўғри хулосага келган. Protected PDF Anti-Copy Free қопланмаган қисми Шунингдек, даъвогар by жавобгардан жарима билан Pro Version to Remove the Watermark) бўйича 130 236 (Upgrade 400 сўм to зарар ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган. ФКнинг 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ѐки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан ғайриқонуний харакат ѐки харакатсизлик содир этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судлов ҳайъатига тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда ҳам биринчи инстанция суди даъвогарнинг жарима билан қопланмаган қисми бўйича 130 236 400 сўм зарар ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришдан рад этиб тўғри ва асосли тўҳтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд даъвони қисман қаноатлантирганлигини инобатга олиб, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига &&&&&& сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг жарима ва зарар ундириш қисми рад қилинганлиги сабабли даъвогар томонидан тўланган 5 929 640 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдириш ҳақида асосли ва тўғри тўхтамга келган. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқорида баѐн қилинганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида ва тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 2 964 820 сўм давлат божи ҳамда 30 000 Protected by PDF Anti-Copy сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим Free деб топади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Бинобарин судлов ҳайъати, ФКнинг 14, 236, 333, 350, 384, 985-моддалари ҳамда ИПКнинг 42, 68, 118, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, шикояти қаноатлантирилмасин. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 964 820 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Мадаминов Ҳайъат аъзолари М.Умаров Б.Мамадалиев