← Назад
Решение #629489 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онун | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/160-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, кредитор «O`zsanoatqurilishbank”
акциядорлик тижорат банкининг қарздор «MOJAR BUG`USI” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш,
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни кредитор вакили С.Жўрабоев (ишончнома асосида) ва
муваққат бошқарувчи И.Худойбердиев иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Кредитор «O`zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки судга ариза
билан мурожаат қилиб, қарздор «MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 03 февралдаги ажрими билан кредиторнинг аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ва кузатув жорий этилган ҳамда
2023 йил 07 февралдаги ажрими билан И.Худойбердиев муваққат бошқарувчи
этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи «O`zsanoatqurilishbank”
акциядорлик тижорат банки вакили тушунтириш бериб, аризадаги асос ва
важларни қувватлаб, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, аризани қаноатлантиришни, кредиторлар умумий
йиғилиши қарорига кўра қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор «MOJAR BUG`USI” масъулияти
чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси И.Худойбердиев ҳисобот бериб,
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилганлиги тўғрисидаги ахборот “Биржа” газетасининг 2023
йил 16 февралдаги 12 (2999)-сонида эълон чоп этилганлигини, қарздорнинг
ҳисоб-рақамида пул маблағи йўқлиги, асосий воситалари, номида биноиншоотлар, автотранспорт воситалари, инфратузилма объектлари, қимматли
қоғозлар мавжуд эмаслигини, 2023 йил 16 март куни кредиторларнинг биринчи
йиғилиши ўтказилганлиги, бўлиб ўтган кредиторлар йиғилишида қарздорга
нисбатан кредиторларнинг талаб қилиш реестрига кўра жами 72.237.200 сўмлик
қарзи мавжудлиги, кредиторларнинг қарздорга нисбатан тугатиш доир иш
юритиш тартиб-таомилини жорий этиш таклифини маъқуллаш, суд
бошқарувчиси сифатида И.Худойбердиев номзодини маъқуллаш тўғрисида
қарор қабул қилинганлигини билдирди.
Қарздор суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан мазкур иқтисодий ишни қарздор вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакили кўрсатмасини эшитиб ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “O`zsanoatqurilishbank” АТБ номидан
Банкнинг Жиззах минтақавий филиали ва «MOJAR BUG`USI” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 17 август куни кредит линияси очмасдан
кредит бериш тўғрисида 600-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган мазкур кредит шартномасига кўра,
кредитор (банк филиали) жавобгар (МЧЖ)га айланма маблағни тўлдириш учун
ҳаммом ва маиший хизмати кўрсатишни ташкил этиш мақсадида қурилиш
моллари сотиб олиш учун 60 (олтмиш) ой муддатга, 1 йиллик имтиёзли давр,
йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм кредит ажратиш,
МЧЖ эса ўз навбатида кредитдан шартномада кўрсатилган мақсадларда
фойдаланиш ҳамда кредит маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлик учун унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Банк томонидан мазкур кредит шартномаcи шартларига кўра «MOJAR
BUG`USI” масъулияти чекланган жамиятига кредит маблағлари ажратилган.
тўловларини қайтариш муддатлари бузилганлиги сабабли даъвогар (Банк)нинг
судга қилган даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро
суди томонидан 2-1304-1903/8542-сонли иқтисодий иш юзасидан 2020 йил
24 январдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгар «MOJAR
BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Банк фойдасига
318.275.000 сўм кредит қарзи ва 15.610 сўм почта харажати ундирилган.
Ундирув Давлетов Ғафур Амановичга тегишли Жиззах вилояти, Дўстлик
тумани, Бунёдкор ҚФЙ ҳудудида жойлашган ҳаммом биносига қаратилган.
Шунингдек, жавобгардан Республика бюджетига 12.731.000 сўм давлат божи
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақалари мажбурий
тартибда ижро қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик туман бўлимига топширилган
ҳамда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида кредит қарздорликлари
гаров мулкларининг Банк балансига қабул қилиниши натижасида қисман
қопланган.
Бироқ, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жами 68.408.179 сўм
қарздорлик ундирилмай қолган.
Кредитор томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, тарафлар
ўртасида тузилган 600-сонли кредитш кўра 68.408.179 сўм қарздорнинг даъвогар
олдидаги кредит фоиз қарздорлигини ташкил этади.
Шундан сўнг, «O`zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки
қарздорнинг тўловга қобилияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, қарздор
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритиш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилган.
Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ
тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини
аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан
қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш
натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги
таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий
этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб,
амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи
ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг умумий йиғилишининг
1-сонли баённомасини судга тақдим қилган.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари
реестри шакллантирилган, 2023 йил 16 март ҳолатига қарздорнинг жами
кредиторлик қарздорлиги 72.237.200 сўмни ташкил қилган, кредиторлар
олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд.
Шунингдек, 2023 йил 16 мартда қарздор кредиторларининг биринчи
йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул
қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки
судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган
муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили
жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун
5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қарздорнинг қарзлари мавжудлиги белгиланган тартибда ва муддатда
тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган ва
қарздор тўлов қобилиятини тиклашга қодир эмас, унда Қонун 5-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга
олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга
нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни лозим топади.
Жорий йилнинг 16 мартда ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи
йиғилишида
кредиторлар
қарздорни
тугатиш
бошқарувчилигига
И.Худойбердиевнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор
қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни
маъқуллайди.
Суд, кредиторлар умумий йиғилиши қарорига кўра ҳамда кредиторлар
томонидан таклиф этилган номзод биринчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган И.Худойбердиевни тугатиш бошқарувчи этиб
тайинлашни лозим топди.
Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи «O`zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкининг, қарздор
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор «MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш муддати олти ой қилиб белгилансин.
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти муваққат
бошқарувчиси И.Худойбердиевга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
10 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлансин.
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамиятини тугатишни амалга
ошириш учун 1-тоифали суд бошқарувчиси И.Худойбердиев тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси И.Худойбердиев зиммасига:
- «MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ
бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни ҳар ойнинг учинчи санасига қадар судга
тақдим қилиб бориш, 2023 йил 17 сентябрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органининг
зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари,
муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
«MOJAR BUG`USI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
«O`zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки фойдасига 900.000 сўм
давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ҳамда бу ҳақда ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга (прокурор
протест келтиришга) ҳақли.
Судья
И.Қурбанов