Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2302/524 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Hududgazta'minot" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Курбонов Алишер" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1073365 Claim ID 3192401 PDF Hash 0849542d93ebb125... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Текст решения 5 918 символов
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 17 март 4-1802-2302/524-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, «Hududgazta`minot» акционерлик жамиятининг вакили У.Аминов (ишончномага асосан) иштирокида, «Hududgazta`minot» акционерлик жамиятининг, «Қурбонов Алишер» якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 41802-2302/524-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- «Hududgazta`minot» акционерлик жамияти(матнда - даъвогар деб юритилади), «Қурбонов Алишер» якка тартибдаги тадбиркор( матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида имзоланган 2020 йил 19 октябрдаги 03-01/08-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги шартноманинг 4.6бандига мувофиқ, жавобгар томонидан ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун ҳисоб-китобни амалга оширилиши керак бўлса-да, етказиб берилган 1 733 780 сўмлик табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 733 780 сўм табиий газ ҳақини ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундириб беришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси тартибида, унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига қолдиқ 1 733 780 сўм табиий газ ҳақии ундиришни сўради Суд, даъвогар вакилининг кўрсатувини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 19 октябрдаги 03-01/08-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар (етказиб берувчи), жавобгар (истеъмолчи)нинг буюртмасига асосан газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, жавобгар (истеъмолчи) эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда табиий газ қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олади. Жавобгар(истеъмолчи) шартноманинг 4.6-бандига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши керак бўлса-да, шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида, жавобгарни даъвогар олдида 1 733 780 сўм табиий газ ҳақидан кечиктирилган қолдиқ дебитор қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг 2-иловасидаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 114-бандида, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисобкитоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар «Қурбонов Алишер» якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар «Hududgazta`minot» акционерлик жамияти фойдасига 1 733 780 сўм табиий газ ҳақини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «Қурбонов Алишер» якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар «Hududgazta`minot» акционерлик жамияти фойдасига 1 733 780 сўм табиий газ ҳақи ундирилсин. Жавобгар «Қурбонов Алишер» якка тартибдаги тадбиркордан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва даъвогар «Hududgazta`minot» акционерлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов