Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2292 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1072889 Claim ID 3184451 PDF Hash ce826a02dbd2aea9... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 март 4-1501-2302/2292-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И. Толипов ( 2023 йил 13 март кунги 01-30/3007-34326-сонли ишончномага асосан), иштирокида, даъвогар Анинг жавобгар “Б” унитар корхонасидан 23 640 202 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Б” унитар корхонасидан 23 640 202 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 февраль кунги ажрими билан низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгардан ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасининг “б” бандига асосан пенчия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тайинланганини тушунтириб ўтди. 3-шахс вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномаси билан тасдиқланади, лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, жавобгарда асфальтлаш ишлари билан банд бўлган Турсунов Мўминжон Исакович ва газэлектрпайвадловчи ишларини бажарган Бурханов Хайдбай Машраб ўғлига Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12-моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан ёши 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланиб, уларга 2022 йилни январь-декабрь ойларида жами 23 640 202 сўм пенсияси тўланган. Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган. Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабномалар юборган. Талабномалар жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг реестрлари билан тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга оширмагани учун даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд даъвогарнинг даъво талаби бахтсиз ҳодиса бўйича расмийлаштирилган далолатнома, тиббиёт маълумотнома, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 23 640 202 сўм тўланган пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгардан 472 804,04 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар А фойдасига жавобгар “Б” унитар корхонасидан регресс тартибида 23 640 202 сўм тўланган пенсия пуллари ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. 3 Жавобгар “Б” унитар корхонасидан 472 804,04 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Д.С. Акрамова