Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/425 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" АЖ Ответчик / Подсудимый "ULUG'BEK" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073419 Claim ID 3202869 PDF Hash c429d894516aad41... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 17 март 4-1405-2301/425-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 6286211 сўм асосий қарз ва 14380592 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг катта ёрдамчиси Д.К., даъвогар вакили Б.А. (ишончномасиз)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330116-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2023 йил 9 феврал ҳолатига 20666804 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 14380592 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6286211 сўм асосий қарз ва 14380592 сўм пеняни ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, прокурор ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2023 йил 14 январ куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида 330116-сонли шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 6286211,68 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки томонлама солиштирма далолатномаси имзоланган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномадан 6286211,68 сўм қарздорлик жавобгар томонидан даъвогар судга мурожаат қилмасдан олдин, яъни феврал ойида тўлаб берилганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 6286211 сўм муддати ўтган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 14380592 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 14380592 сўм пенядан бўлган қарзини ўз вақтида тўлаб бермаган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномадан жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ушбу пеня суммасидан 13325622,66 сўм қисмини тўлаб берганлиги ва ҳисобланган пенядан қарзи 1054970,13 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши лозим бўлган 1054970,13 сўм пеня миқдорини 210994 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 210994 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу модданинг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 210994 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 6286211 сўм асосий қарз ва 14169598 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундиришни, Республика бюджетига ундирилиши лозим бўлган 125724,22 сўм давлат божини даъвогар ХХХ зиммасига, 287611,84 сўм давлат божини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 210994 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 6286211 сўм асосий қарз ва 14169598 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: - даъвогар ХХХдан 125724,22 сўм давлат божи; - жавобгар ХХХдан 287611,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов