Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/427 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" АЖ Ответчик / Подсудимый "CHORCHINOR TEXTIL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073421 Claim ID 3202847 PDF Hash ff11f9e92e42873a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 17 март 4-1405-2301/427-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 9975336 сўм асосий қарз ва 3847847 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг катта ёрдамчиси Д.К., даъвогар вакили Б.А. (ишончномасиз), жавобгар вакили Ш.Р. (таъсисчиси)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330116-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2023 йил 9 феврал ҳолатига 13823184 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 3847847 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9975336 сўм асосий қарз ва 3847847 сўм пеняни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар қарздорлигини тўлаб берганлиги сабабли, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, бироқ, жавобгар қарздорлигини тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ш.Р. ўз тушунтиришида, ушбу қарздорлигини феврал ойида тўлиқ тўлаб берганлигини, бугунги кунда ҳам ортича тўловлари мавжудлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд, прокурор ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2023 йил 10 феврал куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида 333823-сонли шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризада қайд этилишича, даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 13823184,46 сўмни ташкил этган. Бироқ, суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган 2023 йил 1 март ҳолатига тузилган солиштирма далолатномадан жавобгар 13825000 сўмлик тўловларни феврал ойида амалга оширганлиги ва унинг қарзи мавжуд бўлмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 9975336 сўм муддати ўтган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 3847847 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, ишдаги 2023 йил 1 феврал ҳолатига тузилган солиштирма далолатномадан жавобгарнинг пеня суммасидан қарзи мавжуд бўлмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 3847847 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар ХХХ зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 9975336 сўм асосий қарз ва 3847847 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов