← Назад
Решение #629701 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 март
4-1501-2302/2290-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И.
Толипов ( 2023 йил 16 март кунги 01-30/3007-35/326-сонли ишончномага асосан), 3шахс Фарғона вилояти Молия бошқармаси вакили У.Ф. Зияеев (2023 йил 15 март
кунги 02/01-13-32/195-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Анинг
жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан 61 385 070 сўм тўлаб берган пенсия
пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар А судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Б”
масъулияти чекланган жамиятидан 61 385 070 сўм тўланган пенсия пулини ва почта
ҳаракатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни сўраб,
жавобгардан ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг
Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
12-моддасининг “б” бандига
асосан пенсия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тайинланганини ва тўланган пенсия
иш берувчи томонидан қопланишини тушунтириб ўтди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар
томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномаси билан тасдиқланади,
лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида
хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида
асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаганлардан ўз меҳнат
вазифаларини бажараётган вақтда бахтсиз ҳодиса туфайли майиб бўлиб қолгани учун
Касимов Владимир Хакимовичга (жароҳатланган 1987 йил 29 сентябрь куни) 1996
йил 1 ноябрь куни 3-гуруҳ ногиронлик пенсияси; Оманов Шерали Тажиматовичга
(жароҳатланган 1990 йил 24 апрель куни)1990 йил 1 сентябрь куни 1-гуруҳ
ногиронлик пенсияси; Эргашев Элмурод Ахмадалиевичга (жароҳатланган 1993 йил 27
июль куни) 1994 йил 1 январь куни 2-гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланган.
Шунингдек
касб кассалигига чалингани учун Умаров Одилжонга1996 йилни 1
апрель куни 2-гуруҳ ногиронлик пенсияси; Бабаханов Хайрулло Асадиллаевичга
2006 йил 1 июль куни 3-гуруҳ ногиронлик пенсияси
2022 йилни 1 январь кунидан 2022 йилни декабрь ойига қадарли Касимов
Владимир Хакимовичга 10 042 650 сўм; Умаров Одилжонга 25 417 619 сўм; Оманов
Шерали Тажиматовичга 7 344 000 сўм; Эргашев Элмурод Ахмадалиевичга 7 399 840
сўм; Бабаханов Хайрулло Асадиллаевичга 11 180 961 сўм, жами 61 385 070 сўм
пенсия тўланган, лекин жавобгар томонидан ушбу пул маблағи Пенсия Жамғармаси
ҳисоб рақамига ўтказиб берилмаган.
Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида
регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида
“Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача
мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб
белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс
даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси
юклатилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақидаги талабномани юборган, ушбу ҳолат почта
алоқа хизматининг квитанцияси билан тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга
оширмагани учун даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Суд даъвогарнинг даъво талаби бахтсиз ҳодиса бўйича расмийлаштирилган
далолатнома, тиббиёт маълумотнома, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва
бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни
тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 61 385 070 сўм тўланган
пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек
жавобгардан 1 227 701,4 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
3
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар А фойдасига “Б” масъулияти чекланган жамиятидан регресс
тартибида 61 385 070 сўм тўланган пенсия пуллари ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан 1 227 701,4 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор
протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова