← Назад
Решение #629711 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 17 март
4-1405-2301/407-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ
манфаатида
жавобгар
ХХХдан
6685488 сўм муддати ўтган қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг катта ёрдамчиси Д.К., даъвогар вакили Б.А.
(ишончномасиз)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар
ўртасида 330837-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
2023 йил 1 феврал ҳолатига 6685488 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги
ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига
6685488 сўм муддати ўтган қарзни ундириш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига асосланиб, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини
беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар қарздорлигини тўлаб берганлиги сабабли, қонуний
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, бироқ, судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар
қарздорлигини тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, прокурор ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи)
ўртасида 2023 йил 22 феврал куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
тўғрисида 330837-сонли шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали
Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва
тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия
билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби
қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан
муддати ўтган қарздорлиги 6685488 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки
томонлама солиштирма далолатномаси имзоланган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан
етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома
талабларини бузган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2023 йил 10 мартдаги тўлов паттаси орқали 6900000 сўм
тўлаб берилганлиги ва унинг бугунги кунда қарзи мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 6685488 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик тўлаб
берилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси бешинчи
қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30 000
сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 6685488 сўм
муддати ўтган қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов