← Назад
Решение #629808 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 17 март
4-1501-2302/2289-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И.
Толипов ( 2023 йил 16 март кунги 01-30/3007-35/327-сонли ишончномага асосан),
иштирокида, даъвогар А” Давлат бошқармасидан 18 053 287 сўм тўлаб берган пенсия
пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари А судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “А” Давлат
бошқармасидан 18 053 287 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 14 февраль кунги ажрими билан низо предметига мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фарғона вилояти Молия
бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни сўраб,
жавобгардан ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг
Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
12-моддасининг “б” бандига
асосан пенчия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тайинланганини тушунтириб ўтди.
3-шахс Ҳазнчилик бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар
ва вилоят Молия бошқармаси томонидан олингани почта алоқа хизматининг
маълумотномаси билан тасдиқланади, лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар ва
3-шахс тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар ва Молия
бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган 1964 йил 2 февраль куни
туғилган Азимов Шамсиддин, 1963 йил 20 апрель куни туғилган Хасанов
Нормухаммад ва 1967 йил 9 май куни туғилган Кадиркулов Алижон Бурхоновичга
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг
(бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан ёши 5 йилга қисқартирилган
ҳолда пенсия тайинланиб, уларга 2022 йилни январь-декабрь ойларида жами 18
053 287 сўм пенсияси тўланган.
Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида
регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида
“Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача
мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб
белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс
даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси
юклатилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабномалар юборган.
Талабномалар жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг реестрлари билан
тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга оширмагани учун даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Суд даъвогарнинг даъво талаби бахтсиз ҳодиса бўйича расмийлаштирилган
далолатнома, тиббиёт маълумотнома, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва
бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни
тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 18 053 287 сўм тўланган
пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек
жавобгардан 361 065,74 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даъво қаноатлантирилсин.
ҚИЛДИ:
3
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари А фойдасига жавобгар “А” Давлат бошқармасидан регресс тартибида 18 053
287 сўм тўланган пенсия пуллари ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “А” Давлат бошқармасидан 361 065,74 сўм давлат божи республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор
протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова