Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2202/1574 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят Экалогия ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Фарғонасувтаминот" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045139 Claim ID 3157435 PDF Hash e1a9d4c3401b539a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2202/1574-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Акрамова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Фарғона вилоят судининг ходими Б.Тожибоев, даъвогар вакиллари – Табиат ресурслари вазирлиги юридик бўлим бошлиғи Ғ.Шукуров, бўлим бошлиқлари Н.Турдиматов, Ж.Мелибоев, Д.Муйдинова, бош мутахассис С.Рахимбекова (2023 йил 9 мартдаги 01/09-500-сонли ишончнома асосида) ва бош мутахассис С.Авазметов (2023 йил 17 мартдаги 01/09-573-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – бўлим бошлиқлари Ў.Нишанов ва М.Эркабоев, ҳуқуқшунос Д.Кенжаева (2023 йил 9 мартдаги 01/286-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Фарғона вилоят Табиат ресурслари бошқармасининг жавобгар “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятидан 4 130 846 240 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда Экология бошқармаси ёки даъвогар деб юритилади) бошлиғининг буйруқлари ва текшириш режа-жадвалига асосан “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жавобгар деб юритилади) фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан текширишлар ўтказилган. Ўтказилган текширишлар давомида очиқ сув ҳавзаси ва рельефига оқизилаётган оқава сувлар таркибида ифлослантирувчи моддалар миқдори ортганлиги, жавобгарнинг туман ва шаҳарларида 2019 - 2021 йилларда компенсация тўловларини ҳисоботи топширилмаганлиги ҳамда тозалаш иншоотлари томонидан тозаланиб чиқаётган оқава сувларни таркибида ифлослантирувчи моддалар миқдори ортганлиги аниқланган ва текширишлар натижаси бўйича компенсация тўловлари ҳисобланган. Хусусан, 2021 йилнинг 1 - 4-чоракларида очиқ сув ҳавзалари ва рельефга оқизилаётган оқава сувлар таркибдаги ифлослантирувчи моддалар меъёридан ошганлиги учун МЧЖни Қувасой шаҳар филиали бўйича 8 465 397 сўм, Қўштепа туман сув тозалаш иншооти бўйича 956 563 370 сўм, Қўқон шаҳар оқава сув тозалаш иншооти бўйича 77 877 268 сўм, Бувайда филиали бўйича 1 179 902 сўм, жами 1 044 085 937 сўм зарар ҳисобланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ҳамда МЧЖ раҳбарига текширишга асос бўлган ҳужжатларни тилхат орқали топшириб, даъвогар 2022 йилнинг 24 январдан 31 январгача муддатда МЧЖда текшириш ўтказилганида МЧЖда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, 2019 - 2021 йиллар учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид тадбирлар учун маблағларни ажратиш чоралари кўрилмаганлиги, чиқиндиларни вақтинча йиғиш ва сақлаш қоидалари бузилганлиги, чиқиндилар белгиланмаган жойларга тўпланганлиги, Экология бошқармасига ҳисоботлар топширилмаганлиги аниқланган. Текшириш давомида тақдим этилган маълумотларга асосан МЧЖнинг туман (шаҳар) филиаллари бўйича жами 2 710 400 075 сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Шу билан бирга, текшириш пайтида олинган оқава сув тозалаш иншоотларини кириш ва чиқиш қисмларида оқава сувларидан олинган намуналар лабораторияда текширилганида оқава сувлар етарли тозаламаганлиги, улар таркибидан ифлослантирувчи моддалар меъёрий кўрсаткичлардан бир неча баравар ортганлиги аниқланиб, МЧЖнинг Фарғона Аэрация станцияси учун 374 929 626 сўм, Қувасой шаҳар бўлимига қарашли оқава сув тозалаш иншооти учун 808 756 сўм, Бувайда тумани бўлимига қарашли оқава сув тозалаш иншооти учун 517 990 сўм ва Қува тумани бўлимига қарашли оқава сув тозалаш иншооти учун 104 306 сўм, жами 376 360 678 сўм зарар ҳисобланган. МЧЖ томонидан 2019 – 2021 йиллар давомида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 2 710 400 075 сўм компенсация тўлови, 1 420 446 615 (1 044 085 937 + 376 360 678) сўм табиатга етказилган зарар, жами 4 130 846 240 сўм тўловлар ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори 2-бандининг “б” кичик бандида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилиши белгиланган. Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4 130 846 240 сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 130 566 240 сўм компенсация тўлови ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 апрелдаги 202-сонли қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлаш тартиби ўрнатилганлиги, ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 8-бандида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар)дан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичларига асосан меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни очиқ сув ҳавзасига ташланганлиги учун ортиқча ифлослантирувчи моддаларга нисбатан ҳисоб-китоб қилинганлиги тушунтирилган ва асосли ҳужжатлар тақдим этилганлигига қарамай, судлов ҳайъати томонидан қарор талаблари ва ушбу талаблар бўйича қилинган ҳисоб-китоблар инобатга олинмаганлиги, Низомнинг 3-бандида ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда - компенсация тўловлари) объекти ҳисобланиши кўрсатилганлиги ҳам судлов ҳайъати томонидан инобатга олинмаганлиги, МЧЖ оқава сувларни тозалаш жараёнида қонун ва қонун ости ҳужжатларида амал қилмай фаолият юритиши натижасида тозалаш иншоотидан чиқаётган оқава сувларни етарли меъёрга келтирилмай очиқ сув ҳавзасига ташланиши оқибатида очиқ сув ҳавзасига ҳамда инсоният саломатлигига зарар етказиб келиши, тозалаш иншоотлардан чиқаётган оқава сувлар К4-коллектори орқали Сирдарё дарёсига бориб қуйилиши, Сирдарё дарёси транс чегаравий дарё ҳисобланиб, Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтиб кетиши, Сирдарё дарёсида Марказий Осиё 4 Минтақавий экологик маркази томонидан мунтазам равишда назорат ишлари олиб борилиши, аммо апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олмай, МЧЖнинг Қўқон шаҳар филиалига қарашли аккредитациядан ўтмаган лаборатория таҳлил бўлимининг далилларини инобатга олиб, аккредитациядан ўтган вилоят Экология бошқармасининг Атроф-муҳитни ифлосланиши мониторинг бўлими томонидан олинган оқава сув таҳлил натижалари инобатга олмаганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Фарғона вилоят Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, экологик меъёрий ҳужжат (ПДС)да кўрсатилган нормативдан ортиқча атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланса, оқизилса ва чиқиндилар жойлаштирилса 20 шартли коэффициент қўлланилиши, текшириш натижаси бўйича тузилган далолатнома жавобгар вакили Ў.Нишоновга олиб келганда, у (Ў.Нишанов) “далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан раҳбарни таништирамиз ва имзолатиб берамиз” деб, далолатномани олиб қолганлиги, кейин, такроран борганда раҳбар имзоламаслигини маълум қилганлиги, филиал раҳбарлари ҳам далолатномани имзоламаганлиги, чунки, билишимизча, жавобгар раҳбари “ким имзоласа, ўзи тўлайди” деганлиги, иш ҳужжатларида ундирилиши сўралган сумманинг хисоб-китобини асословчи далиллар, хусусан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар, яъни баённома, лаборатория таҳлили, далолатнома, компенсация тўловининг хисоб-китоби тақдим қилинганлиги, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини экспертизага юборишдан олдин барча ҳужжатларни биттами-битта солиштириб кўрганлиги, даъвони асослантирувчи барча ҳужжатлар ишда мавжуд бўлганлиги, суғориш учун ишлатиладиган оқава сувига ҳам норматив белгиланганлиги ва ифлослантирувчи моддалар ушбу нормативдан ошиқ бўлганда, компенсация тўлови ҳисобланиши, 2023 йил 23 февраль куни Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи экспертлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтганлиги, унда Давлат экологик экспертизаси маркази Фарғона вилоят филиалининг 2019 йил 18 апрелдаги 447-сонли ижобий давлат экологик экспертиза хулосаси ва Давлат экология қўмитасининг Фарғона вилояти “Сувоқова” ДУКга қарашли Қўқон шаҳар “Сув тозалаш иншооти”га 2016 йил 17 июнда берилган 18/966з-сонли хулосалари ўрганиб, тақдим этилган материаллар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид деб топилганлиги, 2021 йилнинг 3 ва 4-чораклари учун Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган коэффициентлар қўлланилганлиги, 1 ва 2-чораклар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган коэффициентлар қўлланилганлиги, жавобгар томонидан 2019 ва 2020 йиллар учун ҳисоботлар тақдим қилинмаганлиги, тақдим қилинган ҳисоботлар таҳлил қилинганда ҳисоботлар нотўғри эканлиги сабабли компенсация тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда текшириш пайтида амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандида компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатантиришни сўрашди. Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, даъвогар томонидан текшириш далолатномаси МЧЖга электрон шаклда юборилганлиги, аммо, унга бирорта ҳужжат илова қилинмаганлиги, жавобгарнинг сўровига ҳам далолатномадаги рақамларни асослантирувчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги, 2020 йилда прокуратура томонидан МЧЖда текшириш ўтказилганлиги ва текширишда даъвогар вакили ҳам иштирок этганлиги, текшириш натижаси бўйича тузилган даълолатномада даъвогар вакили 2019 йил учун компенсация тўловларида камчилик мавжуд эмас деб хулоса қилганлиги, компенсация тўловларини ҳисоблашда ПДС ҳужжати мавжудлиги инобатга олинмаганлиги, жавобгар ҳар чорак ҳисоботларни тақдим қилиб келганлиги ва улар даъвогар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинганлиги, чиқазилаётган оқава суви суғориш учун ишлатилса-да, даъвогар уларга ҳам компенсация тўлови ҳисоблаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда 161-сонли Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса даъвони қаноатлантиришни рад этишга келган хулосасини асослаб бермаган ҳамда даъвогар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Ваҳоланки, 161-сонли Пленум қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. Хусусан, апелляция инстанцияси суди Вазирлар Маҳкамасининг 820 ва 202-сонли қарорлари билан тасдиқланган низомларда компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, низомларда келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниши, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан компенсация тўловларини ҳисоблашда юкоридаги низомларнинг талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланганлиги, чунки, суд мажлисида жавобгар вакили томонидан Фарғона, Қувасой, Қўқон шаҳарлари ва Бувайда туманлари учун Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ва Фарғона вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси раҳбари томонидан тузилиб, тасдиқланган экологик меъёрий ҳужжат (ПДС)лари тақдим қилинганлиги, мазкур экологик нормативлар бекор қилинмаганлиги ҳамда нормативларда уларнинг амал қилиш муддати белгиланмаганлиги, даъвогар томонидан ўтказилган текширувларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги, бироқ, мазкур қонубузилишлар бўйича етказилган зарар миқдори бўйича ҳисобланган компенсация тўловлари мавжуд тасдиқланган экологик нормативларда белгиланган меъёрлар асосида ҳисобланилмасдан, балки компенсация тўловчи субъектга нисбатан кўпайтирилган коэффициентларни қўллаган ҳолда ҳисобланилганлигини кўрсатган. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 820 ва 202-сонли қарорлари билан тасдиқланган низомларда экологик меъёрий ҳужжат (ПДС)да кўрсатилган нормативдан ортиқча атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташланса, оқизилса ва чиқиндилар жойлаштирилса 10 (20) шартли коэффициент қўлланилиши белгиланганлигига апелляция инстанцияси суди эътибор бермаган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди даъвогар бошлиғининг 2022 йил 18 январдаги 24-сонли буйруғига асосан 2022 йил 20 январь кунидан 2022 йил 31 январь кунига қадар (жами ўн иш куни) МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан тасдиқланган дастур асосида текшириш ўтказилганлиги, текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилганлиги, бироқ, далолатнома жавобгар вакиллари томонидан имзоланмаганлигини кўрсатган. Аммо, даъвогар томонидан имзолаш учун тақдим қиллинган далолатнома жавобгарнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланмаганлиги сабабли, имзо қўйишдан бош тортганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги (2-жилд, 35 – 39 и.в.), далолатнома имзоланмаганлиги аниқланган қонунбузилиш учун жавобгарликдан озод қилинмаслигига суд эътибор бермаган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун компенсация тўловлари бўйича иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганида, МЧЖ туман-шаҳар бўлимларининг 2019-2020-2021 йиллар учун жами сув тозалаш иншоотлари томонидан тозаланиб чиқазилаётган оқава сувларни таркибидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёридан ортиқлигини тасдиқловчи ҳамда айнан ушбу суммаларни келиб чиқишига асос бўлган даъвогар мутахассислари томонидан жойида хисоб-китоб асосида тузилган бирламчи ҳужжатлари тақдим қилинмаганлигини кўрсатган. Бироқ, мониторинг ва текшириш натижалари бўйича ҳисобланган 1 044 085 937 сўм компенсация тўловлари учун тузилган намуна олиш АКТ, таҳлил натижалари ва ҳисоб-китоблар иш ҳужжатларининг 1-жилд 6 -13, 15 - 18, 21 - 47, 49 - 79-бетларида, 376 360 678 сўм компенсация тўловлари учун намуна олиш АКТ, таҳлил натижалари ва ҳисоб-китоблар иш ҳужжатларининг 1-жилд 118 - 124бетлари, 2-жилд 20 - 21, 25 - 27-бетларида, 2 710 400 075 сўм компенсация тўловларининг ҳисоб-китоблари иқтисодий иш 1-жилднинг 2 - 19, 73 - 88-бетларда мавжуд. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда эксперт хулосасига таянган бўлса-да, бироқ, иш ҳужжатларида МЧЖнинг Қўқон шаҳар бўлимига қарашли оқава сув тозалаш иншоотларининг кириш ва чиқиш оқава сувларидан олинган намуна АКТ, таҳлил натижаси ва таҳлил натижасига асосан ҳисобланган компенсация тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигига эътибор бермаган. Ушбу тозалаш иншоотлари учун ҳисобланган компенсация тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар кассация инстанцияси судига тақдим қилинган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган, бу эса асоссиз қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри 8 қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини бекор қилишни, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш, суд харажатларини тақсимлашда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Фарғона вилоят Табиат ресурслари бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Фарғона туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев