← Назад
Решение #629843 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 34 | — | law | |
| онунини | 15 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| Суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+998-73) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 17 март
4-1501-2302/2361-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
НОМИнинг жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 781 438 сўм
компенсация тўлови, 192 234сўм пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” масъулияти
чекланган жамиятидан 781 438 сўм компенсация тўлови, 192 234сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий
ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги
учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими судга маълум бўлган жавобгар
давлат рўйхатига олинган ҳамда даъво аризасида келтирилган манзилларига юборилган,
лекин жавобгар манзилларда бўлмагани конвертни топшириш имконияти бўлмаган.
Ушбу ҳолатлар почта маълумотномалари билан тасдиқланади. Бундан ташқари
жавобгарга судга маълум бўлган телефон рақамларига СМС хабарномалари
юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128–моддаси иккинчи қисмининг иккинчи
хатбошига асосан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар: суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд ушбу қонун талабида
асосланиб жавобгарни огоҳлантириш чоралари кўрилгани учун ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Иш материалларига қараганда, жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамияти
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш фаолият турлари бўйича
компенсация тўловлари субъекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 2-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари
фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа
ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг
вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди,
шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у
билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.Келтирилган
модданинг бешинчи қисмида “Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ва
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш
муносабатларига нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари бу муносабатлар махсус
қонунлар билан тартибга солинмайдиган ҳолларда қўлланилади”, деб белгиланган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни жойлаштириш фаолиятидан
келиб чиқадиган муносабатлар алоҳида қонун нормалари билан тартибга солингани
учун суд ишни кўришда ушбу нормаларни қўллашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 9
декабрь кунги 754-XII-сонли Қонуннинг
34-моддаси биринчи қисмига асосан
“Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун
тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик
(ифлослантирувчи
моддаларни
чиқарганлик,
оқизганлик
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза
қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади”. Мазкур модданинг
саккизинчи қисмига мувофиқ, “Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик
ва оқизганлик ҳамда чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг
суммалари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш жамғармасига тушади.”
Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги 2002 йил 5 апрель кунги
362-II-сонли Қонунини 15-моддасининг биринчи қисмида юридик шахсларнинг чиқинди
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятларига, жумладан,
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари
тўлаш киритилган. Ушбу Қонуннинг 23-моддасига асосан “Чиқиндиларни махсус
ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари
ундирилади. Компенсация тўловлари миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни
жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда
атроф-муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза
қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 11 октябрь кунги 820-сонли қарорининг 2-банди “б”
кичик бандига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади (коммунал канализация
тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги
учун компенсация тўловлари бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий
муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи
юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар ва айрим бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг субъектлари ҳисобланади.
Низомнинг 10-бандига асосан атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I —
IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини
мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга
оширишлари шарт.
Жавобгар 2021 йил учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини
ҳудудий
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органига топширган бўлса-да, 2022 йилни
25 январ кунидан 781 438 сўм компенсация тўловини амалга оширмаган.
Тўлов амалга оширилмагани учун даъвогар Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз
вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилади деган қоида асосланиб, тўлов муддати 2022 йилни 25 январдан 2022 йилни
29 сентябргача кечиктирилган 246 кунга жами 192 234 сўм пеня ҳисоблаган.
Суд даъвогарнинг компенсация тўловини ва пеняни ундириш талаблари қонуний
ва асосли эканлигини инобатга олиб ушбу талабларни қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Суд ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан республика бюджетига 300 000
сўм давлат божи давлат божи ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар НОМИ фойдасига жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятидан 781 438 сўм компенсация тўлови, 192 234 сўм пеня ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова