← Назад
Решение #630010 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 17 март
4-1405-2301/410-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ
манфаатида жавобгар ХХХдан 33981721 сўм асосий қарз ва 4604003 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг
катта ёрдамчиси Д.К., даъвогар вакили Б.А. (ишончномасиз), жавобгар вакили С.Ю.
(раҳбари)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар
ўртасида 330952-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
2023 йил 1 феврал ҳолатига 34420724 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга
келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 4604003 сўм пеня
ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33981721 сўм асосий қарз ва
4604003 сўм пеняни ундириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили С.Ю. ўз тушунтиришида, даъвогарнинг
даъво аризаси бўйича эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлиги мавжудлигини ва буни
тан олишини, ушбу қарздорликни тез кунларда тўлаб беришини баён қилиб, қонуний қарор
қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, прокурор ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи)
ўртасида
2023 йил 31 январ куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида
330952-сонли шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали
Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва
тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия
билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби
қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан
қарздорлиги 28815721,10 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки томонлама
солиштирма далолатномаси имзоланган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган
электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 33981721 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини 28815721,10 сўм қисмини асосли, 5165999,9 сўм қисмини асоссиз
деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 28815721,10 сўм асосий қарзни ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр
тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга
бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 4604003 сўм
пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот солиштирма
далолатномада кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 28815721,10 сўм қарзини бугунги кунга
қадар тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда
карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 4604003 сўм пеня миқдорини
782680,51 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 782680,51 сўм пеняни
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 28815721,10 сўм асосий қарз ва 782680,51 сўм пеня
ундиришни, даъво талабининг 5165999,9 сўм асосий қарз ва 3821322,49 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундиришни, Республика
бюджетига ундирилиши лозим бўлган 103320 сўм давлат божини даъвогар ХХХ зиммасига,
668394,48 сўм давлат божини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 28815721,10 сўм асосий қарз ва 782680,51
сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 5165999,9 сўм асосий қарз ва 3821322,49 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
- даъвогар ХХХдан 103320 сўм давлат божи;
- жавобгар ХХХдан 668394,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов