Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/2446 Дата решения 17.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғонаазот давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "SHAMS-MARKET LYUKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1050110 Claim ID 3194465 PDF Hash cbbc35e0a974e1cb... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФК 238 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/2446-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “А” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм закалат (жарима)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “А” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат (жарима)ни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, “А” акциядорлик жамияти (“Буюртмачи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Ижрочи”) ўртасида электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 2022 йил 9 ноябрь кунги 85637-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Буюртмачи” товар учун жами тўловни амалга оширади ва товарни қабул қилиб олади, “Ижрочи” эса товарларни етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1.-бандига кўра, Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга, Ижрочидан мазкур шартноманинг 1-бандига мувофиқ бўлган миқдордаги ва сифатдаги товарни етказиб беришни талаб қилиш, мазкур шартнома шартларини бажармаганлик ёки белгиланган даражада бажармаганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33сонли қарори билан тасдиқланган “Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш” Қоидаларининг 31-бандига кўра, клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ёки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККП нинг иккиламчи ҳисоб рақамига уларни иштирокчининг шахсий ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори биржа савдоси қоидаларида белгиланади. Ушбу Қоидаларнинг 42-бандига кўра, клиринг иштирокчиси — сотувчи ёки харидорнинг ҳисоб рақамига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015 – сон билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг 38-банди 4-хатбошисига кўра, корпоратив буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ва миқдори корпоратив буюртмачи томонидан белгиланади ҳамда киритилган закалат электрон танлов ёки электрон тендер ғолиби билан шартнома тузилгунига қадар хатланади. Бунда закалат миқдори товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу Низомнинг 53.-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади. Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8. – бандига кўра, электрон давлат харидларида иштирок этиш учун корпоратив буюртмачи ва иштирокчилар операторнинг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини (бундан харид комиссияси томонидан закалат тўлаш талаби белгиламаган ҳоллар мустасно), бюджет буюртмачиси операторнинг воситачилик йиғимини ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказадилар деб белгиланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат (жарима)ни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм закалат (жарима)ни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм закалат (жарима)ни ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 000 сўм воситачилик йиғими, 2 226 190,08 сўм закалат (жарима) ва 30 000 сўм почта харажати, жами 2 266 190,08 сўм ундирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья Т.Маматожиев