Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/471 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "UMMON QURUVCHI INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046396 Claim ID 3197146 PDF Hash 2e3f58673a1e0537... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 16 март 4-1405-2302/471-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар "UMMON QURUVCHI INVEST" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда "UMMON QURUVCHI INVEST" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда 2023 йил 9 феврал куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2023 йил 2 март кунига қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, "UMMON QURUVCHI INVEST" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220моддасига асосан ишни тарафларнинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "UMMON QURUVCHI INVEST" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 9 февралда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Шундан сўнг, Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг 2023 йил 9 февралдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев