← Назад
Решение #630244 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 16 март
4-1405-2302/460-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар "ABDUSHUKUR ZAMIN BARAKA" фермер хўжалигига
нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси ариза
билан мурожаат қилиб, унда "ABDUSHUKUR ZAMIN BARAKA" фермер хўжалиги томонидан
2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ
органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим
этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда
2023 йил 9 феврал куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2023 йил 2
март кунига қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, "ABDUSHUKUR ZAMIN BARAKA"
фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
220-моддасига асосан ишни тарафларнинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "ABDUSHUKUR ZAMIN BARAKA" фермер хўжалиги
томонидан 2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига электрон шаклда 2023 йил 9 февралда хабарнома ва огоҳлантириш хати
юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган.
Шундан сўнг, Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 9 февралдаги
қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар
ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ
агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни
тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда
қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан
суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани
қаноатлантиришни, жавобгар томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат
солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф
этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг
чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ABDUSHUKUR ZAMIN BARAKA"
фермер хўжалиги томонидан
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси
зиммасига юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф
этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун
муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда
кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси
асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция
инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев