← Назад
Решение #630268 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/832-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Хххххх‖ АЖ манфаатида
Хххххх жавобгар ―Хххххх‖ МЧЖ ҳисобидан 353 689 369,12 сўм асосий қарз, 231 255
248,37 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
Ўртачирчиқ туман прокурорининг катта ѐрдамчиси – Д.Хамзина, даъвогар вакили –
А.Аширматов (2023 йил 9 мартдаги ДА 43-21/03-87-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Б.Тажиахмедов (2023 йил 9 мартдаги ДА 43-21/03-182-сонли
ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ―Хххххх‖ АЖ (бундан буѐн матнда ―даъвогар‖ деб юритилади)
манфаатида Хххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ―Хххххх‖ МЧЖ ҳисобидан 353 689 369,12 сўм асосий қарз,
231 255 248,37 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси
киритилганидан сўнг жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини
қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 338 689 369,12 сўм асосий қарз ва пеняни
ундиришни сўради.
Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакили тушунтиришларини, прокуратура
вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8
ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 4 январда ―Улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги‖ги 270572-сонли
шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини уланган
тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини,
истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлашга мажбур.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида,
жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 353 689 369,12 сўмни
ташкил этган.
Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш
учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги
асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 338 689 369,12 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли
суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 338 689 369,12 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 231 255 248,37 сўм пеня
ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сонли қарори билан тасдиқланган ―Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий
электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида‖ги
Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандига асосан
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 231 255 248,37 сўм пеня миқдорини 35 000.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда –
ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
―Хххххх‖ МЧЖ ҳисобидан ―Хххххх‖ АЖ фойдасига 338 689 369,12 сўм асосий
қарз, 35 000 000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
―Хххххх‖ МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 11 698 892,35 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов