← Назад
Решение #630289 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда | 262 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПКнинг | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2217/13663-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанцияси судида
судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
жавобгар вакили Х.Уразовнинг иштирокида Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими устидан
“Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ipak Yo’li” АИТБ (матнда даъвогар, банк деб юритилади) ва “Xoji
Gadoyboy ota” хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
11.07.2018 йилда тузилган МБРР-АБП-11-1/18-сонли кредит шартномасига
асосан банк томонидан жавобгарга иссиқхона ускунаси жамламаси, товар
ва материаллар сотиб олиш учун 15.03.2028 йилга қадар жами 3 500 000 АҚШ
доллар миқдорида кредит ажратган.
Кредит таъминоти бўйича “Guliston paxta tozalash” акциядорлик
жамияти (матнда кафил-1 деб юритилади) 2 187 500 АҚШ доллари миқдорида,
“Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамияти (матнда кафил-2 деб
юритилади) 2 187 500 АҚШ доллар миқдорида кафиллик берган.
Жавобгар график бўйича кредит тўловлари мунтазам равишда бузиб
келганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ва кафиллар ҳисобдан солидар тартибида 1 021 801,24 АҚШ доллар
асосий қарз ва 90 714,97 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 13.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори
билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Даъвогардан (ўз аризасига кўра)
республика бюджетига 248 754 174,49 сўм миқдорда давлат божи ундирилган.
Кафил-2 15.08.2022 йилда судга ариза билан мурожаат қилиб, унда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 31.08.2022 йилдаги ажрими билан кафил2 нинг аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Сўнг, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик
жамиятининг апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган ҳамда унинг апелляция
шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 декабрдаги ажримидан норози бўлиб “Boyovut paxta tozalash”
акциядорлик жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Жавобгар вакили кассация шикоятни қаноатлантириб, апелляция
шикоятни мазмунан кўриш учун апелляция инстанция судига юборишни
сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор бўлишига қарамасдан, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ишда иштирок этувчи шахслар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш тўсқинлик қилмайди деган хулосага
келди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг ажримини бекор қилишни лозим топди.
ИПК 262-моддасига кўра қонун ҳужжатларида бошқача муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди
томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция
шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида
берилади.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва
апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
2
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга
қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад
этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар,
шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати
уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция суди томонидан
мазкур иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори 2022 йил
13 июлда қабул қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати устидан “Boyovut paxta
tozalash” акциядорлик жамияти апелляция шикояти 2022 йил 29 ноябрда
тақдим этилган. Бундан ташқари, “Boyovut paxta tozalash” акциядорлик
жамияти 2022 йил 15 август куни ишни янги очилган ҳолатлар юзасидан кўриб
чиқиш ҳақидаги аризаси билан мурожаат қилган, аризани 2022 йил
31 августдаги ажрим билан қаноатлантириш рад этилган.
2022 йил 14 декабрдаги ажрим билан “Boyovut paxta tozalash”
акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш
рад этилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан ИПКда
262-моддасида белгиланган икки ойлик муддатда апелляция шикояти
берилмаганлиги сабабли, узрли сабабларсиз шикоят бериш муддатини ўтказиб
юборилганлиги учун илтимосномани рад этишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил
20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида
кўриш амалиёти тўғрисида” 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК
262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат
қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб
ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
3
эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди) деб
тушунтириш берилган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Апелляция шикояти белгиланган муддатда берилмаган бўлса-да, судлов
ҳайъати ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги
жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 305-моддасига кўра суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести)
ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда
тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни
тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини
(протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юбориш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судьясининг 2022 йил
14 декабрдаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
“Boyovut paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
4