Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4418 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қишлоққурилишбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Автотранс Ангор" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1071209 Claim ID 3085195 PDF Hash 5665e650cce8da2e... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-30-22 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2201/4418-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, Сурхондарё вилоят маъмурий суди АКТ бош консултанти И.Шаймановнинг кўмагида, даъвогар вакили – Ш.Алиқулов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакили – Б.Қурбонбоев (ишончнома асосида), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили – С.Зоиров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” манфаатида, жавобгар – “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси ва қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар – АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 6795000000 сўм асосий қарз, 730157818 сўм кредит фоизи, жами 7525157818 сўм қарздорликни ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Шунингдек, ишга дахлдор бўлмаган жавобгар “AVTOTRANS ANGOR” унитар корхонаси ишга дахлдор жавобгар “AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамиятига алмаштирилган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар қарзини тўламаганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Қўшимча жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, унга эътироз билдириб, қўшимча жавобгарни жавобгар сафидан чиқариб, қарздорликни жавобгарнинг ўзидан ундиришни, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс вакили суддан қонуний тўхтамга келишни сўради. Суд, иш юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2019 йил 23 сентябрда 95-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан “Йўловчи ташиш хизматини кенгайтириш учун 30 дона ИСУЗУ русумли автобуслар сотиб олиш” мақсадида 6808500000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш графиги тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган. Кредит шартномасига 2020 йил 12 июнда 1-сонли 2021 йил 6 майда 2-сонли қўшимча келишувлар тузилган. Кредит таъминоти сифатида, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 24 декабрда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига кўра, жавобгарга тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 928 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 921 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 920 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 910 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 908 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 573 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 913 VAA бўлган транспорт воситаси,2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 927 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 912 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 902 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 922 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 925 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 906 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 911 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 901 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 904 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 924 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 914 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 917 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 926 VAA бўлган транспорт воситалари гаровга қўйилган. Шу билан бирга, 2019 йил 23 сентябрдаги 01-сонли кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгарнинг 6808500000 сўмлик кафиллиги олинган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган. Натижада судга даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 6795000000 сўм асосий қарз, 730157818 сўм кредит фоизи, жами 7525157818 сўм қарздорлик юзага келган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Аниқланишича, жавобгар суд кунига қадар қарздорлигини тўламаган. Бу даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (6808500000 сўм чегарасида) солидар тартибда 6795000000 сўм асосий қарз, 730157818 сўм кредит фоизи, жами 7525157818 сўм қарздорликни ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 150503156,36 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажати ундиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75000 сўм суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгарлар – “AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан (6808500000 сўм чегарасида) солидар тартибда АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” фойдасига 6795000000 сўм асосий қарз, 730157818 сўм кредит фоизи, жами 7525157818 сўм қарздорлик ундирилсин. Ундирув жавобгар “AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 928 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 921 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 920 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 910 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 908 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 573 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 913 VAA бўлган транспорт воситаси,2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 927 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 912 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 902 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 922 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 925 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 906 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 911 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 901 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 904 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 924 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 914 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 917 VAA бўлган транспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган SAZ HC40 русуми, Т/В тури АВТОБУС (ЙУЛОВЧИ ТАШУВЧИ) давлат рақам белгиси 75 926 VAA бўлган транспорт воситаларига қаратилсин. Жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамиятидан АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгар“AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамиятидан 150503156,36 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар- “AVTOTRANS ANGOR” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев