Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2202/13003 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғонаазот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "GAMMA COLOR SERVICE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1044069 Claim ID 3159510 PDF Hash b468997a107cd2b2... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
отган 32-моддаси отган 32 law
рирининг 32-моддаси рирининг 32 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
Copyмажбурият Free ФКнинг 236-моддаси Copyмажбурият Free ФК 236 law
ФКнинг 356-моддаси ФКнинг 356 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
онунини 32-моддаси онунини 32 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2202/13003-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Дж.Акрамова Апелляция инстанцияда маърузачи судья Б.Мамадалиев Protected by PDF Anti-Copy Free (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида вилоят суди судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва Ф.Амановлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари О.Усмонов ва Н.Маҳкамовалар (ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Ғафуров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар XXXXXXX акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамиятидан $$$$$$111 сўм зарар (воситачилик йиғими), $$$$$$222 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда ―Палата‖ деб юритилади) XXXXXXX акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда матнда ―Даъвогар‖ деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, YYYYYYYY МЧЖ (кейинги ўринларда матнда ―Жавобгар‖ деб юритилади)дан $$$$$$111 сўм зарар (воситачилик йиғими), $$$$$$222 сўм шартноманинг бошланғич нархи учун тўланган закалат ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январь кунги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар XXXXXXX акциядорлик жамияти фойдасига, жавобгар YYYYYYYY МЧЖдан $$$$$$111 сўм зарар (воситачилик йиғими), $$$$$$333 сўм закалат ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш 1 рад этилган. Жавобгар YYYYYYYY МЧЖдан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYYY МЧЖ Protected PDFмурожаат Anti-Copy Freeшикоятида тарафлар судга апелляция шикояти by билан қилиб, (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ўртасида тузилган шартнома шартларида растворитель маҳсулотини етказиб бериш мажбурияти белгиланган бўлсада, бироқ суд томонидан ҳал қилув қарорида ―кабель ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш‖ деб қайд этилганлигини, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қароридаги ѐзувдаги ҳатоликларни тузатиш тўғрисида ажрим қабул қилинганлигини, бироқ мазкур ажрим 2003 йил 20 январь санаси билан қабул қилиниб, ажримнинг ўзида қўпол хатолик мавжудлигини, даъвогарга шартнома асосида маҳсулот етказиб бериш учун ишончнома сўралганда даъвогар томонида нишончнома тақдим қилинмаганлигини, шу сабабли маҳсулот етказиб берилмаганлигини, бу ҳолатни эса суд инобатга олмаганлигини, бундан ташқари, биринчи инстанция суди ўзининг ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида, 2018 йил 9 апрелдаги ―Давлат ҳаридлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ўз кучини амалда йўқотган 32-моддасидаги, яъни давлат буюртмачиси ҳарид қилиш тартиб таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ѐҳуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақлилиги белгиланган қонун нормаларини баѐн қилганлигини, ҳолбуки, ―Давлат ҳаридлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2021 йил 22 апрелдаги амалдаги таҳрирининг 32-моддаси биринчи қисмида иштирокчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат ҳаридларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш мезонлари қайд этилганлигини баѐн қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ рад қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили Э.Ғафуров ўз кўргазмасида апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили О.Усмонов тушунтириш бериб, жавобгар судга қўшимча далил тақдим эта олмаслигини, судга иш учун аҳамиятли барча ҳужжатлар ва далиллар тақдим этилганлигини, биринчи инстанция суди тўғри ва асослантирилган қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ―ИПК‖ деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 2 Ушбу норма талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Апелляция судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар Protected by PDF Anti-Copy Free кўра, апелляция вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга (Upgrade to Pro Version to Remove the инстанция Watermark) судининг ҳал қилув шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи қарорини ўзгартиришни лозим топди. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ―Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида‖ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хат бошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, XXXXXXX АЖ корпоратив буюртмачи сифатида ва жавобгар YYYYYYYY МЧЖ иштирокчи сифатида махсус ахборот порталида электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ҳар бири аванс тўлови сифатида операторнинг ҲККПга $$$$$$222 сўмдан закалат пули ва $$$$$$111 сўмдан воситачилик йиғим пули ўтказиб берган. Электрон давлат хариди натижаларига кўра, даъвогар ва жавобгар (сотувчи) ўртасида 2021 йил 25 октябрь куни №225085-сонли келишилган 21 479 040 сўм нархда ―Растворитель‖ маҳсулотини етказиб бериш ҳақида шартнома тузилган. (лот 1365664). Мазкур шартноманинг 2.2-бандига асосан сотувчи ҳисоб-китоб клиринг палатаси (бундан буѐн матнда ҲККП деб юритилади) хабарномасини олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарни етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Шартноманинг 2.4.-бандида эса, транспорт харажатлари сотувчини зиммасида бўлиши; 2.5-бандида товарни етказиб берилгани сотувчи томонидан расмийлаштирилган ва тарафлар имзолаган ҳисоб-фактура билан тасдиқланиши шартлари назарда тутилган. Тарафлар ўртасида мазкур шартнома 2021 йил 25 октябрь куни тузилганига қарамасдан жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаган. Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича жавобгар ўзининг мажбуриятини бажармаганидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ―ФК‖ деб юритилади) 234-моддасида ―Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан 3 ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади‖ деб белгиланган. Protected by PDF Anti-Copyмажбурият Free ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар шартларига ва (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 356-моддаси биринчи қисмига асосан шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ, буюртмачи ва бажарувчи қонун хужжатларига мувофиқ, ушбу шартнома шартларининг бажарилмаганлиги ва бузилганлиги учун жавобгарликка тортиладилар деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 май кунги ―Давлат ҳаридларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида‖ги №276-сонли қарорига иловаси ―Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида‖ Низомнинг 55-бандига асосан, аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддати уларнинг миқдоридан, ҳажмидан, ноѐблигидан, ишлаб чиқаришга ва (ѐки) республика ҳудудига импорт қилишга кетадиган вақтидан ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда етти кундан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Шартнома шартларига кўра мажбуриятларни бажариш муддати етти кун қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январь кунги ―Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги №33-сонли қарорининг 1-иловаси ―Товар-хом ашѐ биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари‖нинг 7-боби 31-бандига асосан, клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ѐки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККП нинг иккиламчи ҳисоб рақамига уларни иштирокчининг шахсий ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори биржа савдоси қоидаларида белгиланади. Тарафлар ўртасида тузилган 225085-сонли шартнома бўйича закалат суммаси $$$$$$222 сўм қилиб белгиланган. Мазкур қоидаларнинг 8-боб 42-бандига асосан, Агар шартнома шартларида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин клиринг иштирокчиси битим бўйича мажбуриятларни бажармаса, ҲККП: клиринг иштирокчиси — сотувчи ѐки харидорнинг ҳисоб рақамига, шартномавий мажбуриятлар 4 бажарилмаганлиги учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади деб қайд этилган. Мазкур қоидаларда белгиланган воситачилик йиғими ҳамда аукционда by PDFэтишдан Anti-Copy иштирок этувчиProtected аукционда иштирок олдин Free ҲККП даги шахсий ҳисоб (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) рақамига аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи ўтказилади деган талабдан келиб чиқиб, 22 374 000 сўм (бошланғич нархи)*3% миқдорида яъни $$$$$$222 сўм закалат маблағи қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сонли буйруғи билан тасдиқланган ―Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида‖ги Низомнинг 1 ва 34-бандларига асосан корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҳисоб-китобклиринг палатасидаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар. Низомнинг 35-1-бандига асосан бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар (35-1-банди); корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисоб-рақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар (37-банди); бюджет буюртмачилари эълон ѐки оферта бўйича Иқтисодиѐт ва молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан томонидан банд қўйилган суммасининг, шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар (37-1-банди). ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ѐки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади. Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади 45-банди). Шунингдек Низомнинг 52-бандига кўра, ―Буюртмачи томонидан электрон дўкон ѐки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ѐки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ѐки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ѐки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ѐки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; 5 бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади.‖ Низомнинг 53-бандига асосан ―ҲККП суднинг қонуний кучга кирган Protected byсоҳасидаги PDF Anti-Copy Freeкўриб чиқиш бўйича қарори ѐки давлат харидлари шикоятларни (Upgrade to Pro Version to банддан Remove theечишни Watermark) комиссия қарори асосида закалатни ва/ѐки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади. Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ѐки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади." Шунингдек келтирилган Низомнинг 54-бандида портал, электрон давлат харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб қолишини белгиланган. ФКнинг 985-моддаси биринчи-бешинчи қисмларида ―Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ѐки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Қонунчиликда ѐки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин,‖ деган қоида келтирилган. Апелляция судлов ҳайъати иш хужжатлари билан танишиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан $$$$$$111 сўм воситачилик йиғимини зарар сифатида, шунингдек харид қилиш тартиб-таомилларига кўра закалат пулини жарима сифатида ундириш талаби амалдаги қонунчиликда асосланган деб ҳисоблаб тўғри тўҳтамга келган бўлсада, бироқ давлат харидлари кўплаб кичик бизнес субъектлари учун янги институт ҳисобланишини, жарима мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб баҳолаб, жарима суммасини $$$$$$333 сўмга қадар камайтириб барвақт ҳулосага келган деб ҳисоблайди. Ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январь кунги ―Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги №33-сонли қарори ҳамда ушбу қарорнинг 1-иловаси ―Товар-хом ашѐ биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари‖да белгиланган 3 фоизлик закалат пул маблағини жарима сифатида камайтириш ҳуқуқи судларга берилмаган. Бундан ташқари биринчи инстанция суди амалда ўз кучини йўқотган 2018 йил 9 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-472-сонли ―Давлат харидлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 32-моддаси биринчи қисмига кўра, ―Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ѐхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги 6 тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.‖деган нормани қўллаб, хатоликка йўл қўйган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг шартнома шартлари бўйича буюртмачи Protected PDF Anti-Copyетказиб Free бериши мумкинлиги ишончнома тақдим қилганданby сўнг маҳсулотларни (Upgrade Pro Version to Remove the Watermark) ҳақидаги важлари биланtoкелишмайди. Шунингдек жавобгар шикоятида келтирган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 7 майдаги ―Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги 62-сон буйруғи 2020 йил 28 май куни ўз кучини йўқотган. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олиниши белгиланган. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга; ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга; ҳал қилув қарорини ўзгартиришга; ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ѐхуд даъвони тўлиқ ѐки қисман кўрмасдан қолдиришга; ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг аниқланмаганлиги, иқтисодий суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ѐки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐки нотўғри қўлланилганлиги иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида баѐн қилинган ―Давлат харидлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 32-моддаси биринчи қисмига кўра, ―Давлат буюртмачиси харид қилиш тартибтаомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ѐхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.‖деган нормани чиқаришни, камайтирилган $$$$$$333 сўм жарима суммасини $$$$$$222 сўм 7 деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Судлов ҳайъати суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама Protected by PDF асосланади. Anti-Copy Free қилишда қуйидаги қонун нормаларига (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Зеро, ―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова билан тасдиқланган ―Давлат божи ставкалари‖нинг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланган. Юқоридаги қонун нормасига асосан судлов ҳайъати, жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни, биринчи инстанция суди томонидан берилган даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан $$$$$$333 сўм закалат суммасини ундириш ҳақидаги ижро хужжати мавжудлиги сабабли қолган $$$$$$444 сўмга ижро варақаси беришни лозим топади. Бинобарин, ―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова билан тасдиқланган ―Давлат божи ставкалари‖нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 260, 278-279-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январь кунги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида баѐн қилинган ―Давлат харидлари тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 32-моддаси биринчи қисмига кўра, ―Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ѐхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.‖деган норма чиқарилсин. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги $$$$$$333 сўм жарима суммаси $$$$$$222 сўм жарима суммаси деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. 8 Жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Protectedсуди by PDF Anti-Copy Free Биринчи инстанция томонидан берилган даъвогар XXXXXXX (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар YYYYYYYY масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан $$$$$$333 сўм закалат суммасини ундириш ҳақида ижро хужжати мавжудлиги сабабли қолган $$$$$$444 сўм закалат суммасини ундириш ҳақида ижро варақаси берилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умаров Ф.Аманов 9