Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/55505 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "REKA-MED FARM" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FALCON BUILD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1046035 Claim ID 3153729 PDF Hash 1d1fa28dcb741a06... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
судья эса ИПК 171-моддаси судья эса ИПК 171 law
аролик кодексининг 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
окамасини ИПКнинг 171-моддаси окамасини ИПК 171 law
олаверса ИПК 170-моддаси олаверса ИПК 170 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2202/55505-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Султонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хусаинов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар “Reka-Med Farm” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти жавобгар “Falcon Build” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 60 336 528 сўм асосий қарз ва 30 168 264 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори устидан “Falcon Build” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Reka-Med Farm” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Falcon Build” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 январда 1-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига маҳсулотларни (полипропилен чиқиндиларини) етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширганлиги натижасида 60 336 528 сўм қарздорлик юзага келганлиги, ушбу қарздорлик тўланмаётганлиги, низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги каби важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан 1 мурожаат қилиб, жавобгардан 60 336 528 сўм асосий қарз ва 30 168 264 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 60 336 528 сўм асосий қарз ва 9 700 000 сўм пеня, 1 810 095,84 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори устидан “Falcon Build” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилган. Унда иш биринчи инстанция судининг ажрими билан 2022 йил 18 ноябр кунида тайнланганлиги, даъвогар билан ўша вақт медиация тартиб тамойилини қўллаш юзасидан музокаралар олиб борилаётганлиги ва ушбу ҳужжатларни тўлиғича тақдим этиш мақсадида жавобгар вакили Сирдарё вилоятида бўлганлиги сабабли суд мажлисига ўз вақтида етиб келаолмаганлиги, судья эса ИПК 171-моддаси талабларига зид равишда судни бошқа кунга қолдирмасдан ҳал қилув қарорини қабул қилганлиги ва ишни жавобгар вакилисиз кўриб чиққанлиги, 9 700 000 сўм пеняни ҳам асоссиз равишда ундирганлиги, чунки етказиб берилган маҳсулот полипропилен чиқиндиси эканлиги, бундай маҳсулотга қандай пеня ундириш мумкинлиги ҳақида важларини келтириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилишни сўраган. Тараф вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардорлигига қарамасдан суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни тараф вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 9 январдаги қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 январда 1-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 161 138 528 сўмлик товарлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлса-да, шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга оширилиб, тўланиши лозим бўлган 60 336 528 сўм тўловлар даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган кунга қадар тўламаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни қоплаб беришни сўраб даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Фуқаролик кодексининг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлиги иш ҳужжатларидаги ҳисоб-фактуралар билан тўлиқ тасдиғини топганлиги боис биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 60 336 528 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 30 168 264 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартнома шартларининг 4.1-бандида тарафларнинг жавобгарлиги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Фуқаролик кодексининг 326-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. 3 Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб топиб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаган ҳолда жавобгар ҳисобидан ундириш сўралган пеня суммасини 9 700 000 сўмгача камайтириб хатоликка йўл қўймаган. Мазкур ҳолатда пеня ундириш етказиб берилган маҳсулотнинг турига боғлиқ эмас, шунга кўра жавобгарнинг полимерлар чиқиндилари маҳсулоти учун ҳақдорлиги вақтида тўланмаганлиги учун пеня ундирилганлиги важи асоссиз, чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномада неустойкани ундириш “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан белгиланган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризаси асосида ишни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлангандан сўнг даъвогар билан медиатив келишувни тузиш учун музокаралар олиб борилганлиги, ушбу ҳужжатларни судга тақдим этиш мақсадида вакили Сирдарё вилоятида бўлганлиги сабабли суд мажлисига ўз вақтида етиб келмаганлиги, биринчи инстанция суди суд муҳокамасини бошқа кунга қолдирмасдан ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, суд мажлиси муҳокамаси жавобгар вакилининг иштирокисиз кўрилганлиги каби важлари билан келишиб бўлмайди, чунки биринчи инстанция судининг 2022 йил 31 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан иш 2022 йил 18 ноябрга кўриб чиқиш учун тайинланган. Суднинг ушбу ажрими жавобгарнинг юридик манзили бўлган Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қипчоқ кўчаси, 56А-уйга гибрид почта тизими орқали юборилган бўлиб, иш ҳужжатларида гибрид почта тизимининг ушбу ажрим юзасидан “Етказилди” қайди бўлган маълумотномаси мавжуд. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгар биринчи инстанция суди томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблайди, шунингдек биринчи инстанция судида суд муҳокамасини ИПКнинг 171-моддасида кўрсатилган асослар билан қолдириш учун асослар мавжуд бўлмаган, қолаверса ИПК 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. 4 Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 906 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Falcon Build” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 5