← Назад
Решение #630355 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 328 | — | law | |
| бундан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| чунки бу ИПК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2205/1539-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда кўрган
судья – Х.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – М.Болтаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Р.Сагатовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Бухоро вилоят жиноят
ишлари бўйича Когон туман судининг ходими А.Шарипов, даъвогар вакили –
У.Зияев (2023 йил 15 мартдаги 25-32788-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари – А.Олтиев, И.Шарипов (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ва 2023 йил
1 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Бухоро вилояти
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Mustahkam qurilish development”
масъулияти чекланган жамиятидан 102 129 647,62 сўмлик солиқ қарзини унинг
мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йилнинг
7 июлдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан чиқарилган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Mustahkam
qurilish development” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 102 129 647,62 сўмлик солиқ қарзини унинг мол-мулки
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
талаби қаноатлантирилган, жавобгардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича 102 129 647,62 сўм солиқ қарзи ундируви унинг мол-мулкига қаратилган.
Жавобгар 2022 йил 11 ноябрда судга ариза билан мурожаат қилиб, аризада
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 21 октябрдаги
5-2001-2205/713-сонли ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят бошқармасининг жамият манфаатида берган даъво аризаси
қаноатлантирилганлиги, даъвогар мансабдор шахсларининг қарор тақдим
этмасликда ҳамда ортиқча тўланган тўловларни солиқ қарздорликлари ҳисобига
олинмаганликда ифодаланган хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги,
даъвогарнинг 2022 йил 26 апрелдаги 1257746-сонли қарори ҳақиқий эмас деб
топилганлиги ва даъвогарга жамиятнинг ортиқча тўловларидаги суммалар
ҳисобидан даъвогарнинг жорий қарздорликларини қоплаш мажбурияти
юклатилганлиги баён қилиниб, суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришни сўраган.
Ромитан туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими
билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 январдаги қарори билан 2022 йил 5 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация (хусусий) шикоят билан мурожаат қилган ва суд ҳужжатларини бекор
қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар
томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад
этиш тўғрисидаги даъвогарнинг қарори жавобгарга 15-31511-cонли ва
15-31548-cонли жавоб хатлари тақдим қилинганлиги ва ушбу жавобларда
жавобгарнинг ортиқча тўловларини солиқ қарзлари ҳисобига қоплашга
даъвогарнинг камерал солиқ текширувлари шўъбасининг эътирози мавжудлиги
келтирилганлиги, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 5-2001-2205/713-сонли
иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар мансабдор шахсларининг қарорни тақдим этмасликда ҳамда ортиқча
тўловларни солиқ қарздорликлари ҳисобига олинмаганлигида ифодаланган
хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, даъвогарнинг 2022 йил 26 апрелдаги
1257746-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва даъвогарга жавобгарнинг
ортиқча тўловлардаги суммалар ҳисобидан унинг жорий қарздорликларини қоплаш
мажбурияти юклатилганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишга асос сифатида
мазкур иқтисодий иш бўйича суд ҳужжати қабул қилингандан кейин
5-2001-2205/713-сонли иш бўйича 2022 йил 21 октябрда ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги ва 2022 йил 17 июнь ҳолатига солиқ турларидан қарздорлиги мавжуд
бўлганлиги келтирилганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди томонидан
4-2001-2204/1228-сонли ва 4-2001-2204/1404-сонли ишлар бўйича 2022 йил
7 декабрдаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги суд ажрими ва ҳал қилув қарори
мавжудлиги инобатга олинмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор
қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни сўрашди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар
қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб
ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга
хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг
мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми,
ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул
қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор
қилинганлиги.
ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд ҳужжати қонуний кучга
кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди,
бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар
бўйича берилган аризалар мустасно.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар 2022 йил 22 апрелда Ягона солиқ тўлови
бўйича ортиқча тўлов сифатида мавжуд бўлган 1 301 462 925 сўмлик ортиқча
тўловни солиқ қарздорлиги шаклланган ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслар
даромадидан олинадиган солиқ турига ўтказишни сўраб 108-сонли хат билан
даъвогарга мурожаат қилган. Даъвогар томонидан ушбу хатни кўриб чиққан ҳолда
2022 йил 26 апрелда “солиқлар ва йиғимларнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган
суммаларини ҳисобга олиш (қайтариш)ни рад қилиш тўғрисида” 1257746-сонли
қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг мазкур қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар манфаатида
маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг кўрсатилган 2022 йил
26 апрелдаги 1257746-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, даъвогар мансабдор
шахсларининг қарорни тақдим этмасликда ҳамда ортиқча тўловларни солиқ
қарздорликлари ҳисобига олинмаганлигида ифодаланган хатти-ҳаракатларини
қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 5-2001-2205/713-сонли иш бўйича
қабул қилинган 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг
аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгар маъмурий суднинг асос қилиб олиб, иқтисодий судининг ҳал
қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Бироқ, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 5-2001-2205/713-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори мазкур
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган 4-2001-2205/1539-сонли ишни янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди. Чунки,
жавобгарнинг солиқ олдидаги қарздорлиги биринчи инстанция суди томонидан
қарор қабул қилиш вақтида мавжуд бўлган. Бундан ташқари, даъвогар
томонидан жавобгарнинг мавжуд бўлган ортиқча тўловларини солиқ
қарздорликлари ҳисобига ўтказилмаганлиги суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий
процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли қарорининг 4-бандида агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати
қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПК
327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлиши, янги очилган ҳолатлар мавжуд
бўлмасдан, ишни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд
бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмаслиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун
асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда суд
хулосасига тасир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий
суд томонидан аввалда текшириш предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар
эмас,балки юридик фактларнинг ўзи бўлиши лозим.
Шунингдек, жавобагрнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди
томонидан 4-2001-2204/1228-сонли ва 4-2001-2204/1404-сонли ишлар бўйича
қабул қилинган 2022 йил 7 декабрдаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги суд
ажрими ва ҳал қилув қарори мавжудлиги инобатга олинмаганлиги кўрсатилган.
Бироқ, мазкур суд ҳужжатлари 4-2001-2204/1494-сонли иш бўйича қабул
қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар қайта кўриш учун асос бўлиш
ҳолатлари кўрсатилмаган. Яъни, 4-2001-2204/1228-сонли ва 4-2001-2204/1404-сонли
ишлар бўйича қабул қилинган 2022 йил 7 декабрдаги суд ҳужжатлари
4-2001-2205/1539-сонли ишга алоқаси йўқ.
Демак, ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд
келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим
бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Шу боис, биринчи инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабали аризани
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суд эса, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шу боис, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 301, 303, 332,
333-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
5
Ромитан туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими ва
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев