← Назад
Решение #630473 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 325 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 16 март
4-1102-2302/+++-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов, даъвогар –
―*******‖ МЧЖнинг жавобгар – ―*******‖ МЧЖ ҳисобидан 3.571.429 сўм
асосий қарз, 357.142 сўм пеня ва 357.142 сўм адвокатлик ҳақи (зарар) ундириш
тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
―*******‖ МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, ―*******‖ МЧЖ
(бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 3.571.429 сўм асосий қарз, 357.142
сўм пеня ва 357.142 сўм адвокатлик ҳақи (зарар) ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ѐзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баѐн қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашѐвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ѐки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 7 февралда
19-сонли ―ижарага бериш тўғрисида‖ шартномаси тузилган бўлиб, ―Ижарага
берувчи‖ ―Ижарага олувчи‖га Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зебинисо
маҳалласи, Зебинисо кўчасида жойлашган умумий майдони 22 кв.м хонани
ижарага бериш, ―Ижарага олувчи‖ эса шартномада белгиланган тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, ижаранинг бир ойлик умумий қиймати
2.000.000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур шартноманинг 3.4-бандига кўра, ―Ижарага олувчи‖ хонанинг ижара
тўловларини ҳар ойнинг 10 календарь кунига қадар тўлашлиги, бироқ ―Ижарага
берувчи‖нинг ҳисобига дастлабки маблағни бошланғич қисмини ойнинг бошида
тўлаш лозимлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2022 йил 1 декабрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
3.571.429 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 1 декабрдаги 10-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг
544-моддасига
асосан,
ижарага
олувчи
мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг
3.571.429 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 3.5-бандига асосан, асосан
жавобгардан 357.142 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Шунинг учун суд, даъвогарнинг жавобгардан 357.142 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 357.142 сўм
адвокатлик ҳақи (зарар) ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан ―Rasulov Xasan
Yuldashevich‖ адвокатлик фирмаси билан тузилган 2023 йил 1 февралдаги
1-сонли юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан, мазкур низо
бўйича ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокат учун тўлов
белгиланган.
Даъвогар мазкур 357.142 сўм тўловни зарар сифатида жавобгардан
ундиришни сўраган.
ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ѐки
лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши
шарт.
Суд даъвонинг жавобгардан 357.142 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 325-моддаси биринчи қисмига
кўра агар мажбуриятни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми
тўланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида‖ 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-банди
тўртинчи хатбошисига кўра, қонунда ѐки шартномада бошқача назарда
тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан
қопланмаган қисми тўланади.
Бундай ҳолда 357.142 сўм зарар суммаси суд томонидан жавобгарга
белгиланган пеня билан қопланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 357.142 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333, 535, 544моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
―*******‖ МЧЖ ҳисобидан ―*******‖ МЧЖ фойдасига 3.571.429 сўм
асосий қарз, 357.142 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов