Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/426 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" АЖ Ответчик / Подсудимый FAZLIDDIN-BASHORAT-RSS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073415 Claim ID 3202858 PDF Hash 1a56d805226daa15... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 16 март 4-1405-2301/426-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 5735456 сўм муддати ўтган қарзини ва 4141263 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туман прокурорининг ёрдамчиси Д.К., даъвогар вакили Б.А. (ишончномасиз)ларнинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Ургут туман прокурорининг даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330116-сонли юридик истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2023 йил 9 феврал ҳолатига 14863153 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаганлиги учун 4141263 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5735456 сўм муддати ўтган қарзини ва 4141263 сўм пеняни ундириш сўралган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси Д.К. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, прокурор ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида 2023 йил 25 январ куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида 333-сонли шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби қилинган ва 2023 йил 1 феврал ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 5735456 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки томонлама солиштирма далолатномаси имзоланган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномадан жавобгарнинг қарзи 4289901,11 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 5735456 сўм муддати ўтган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгарнинг бугунги кундаги қарзи 4289901,11 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4289901,11 сўм муддати ўтган қарзини ундириши лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 4141263 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган. Бироқ, ишдаги солиштирма далолатномадан жавобгарнинг пенядан 27247,28 сўм қарзи мавжудлиги, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномадан жавобгарнинг пенядан қарзи 9565,14 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 4141263 сўм пеня ундириш талабини 27247,28 сўм қисмини асосли, 4114015,72 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, жавобгарнинг бугунги кундаги пенядан қарзи 9565,14 сўм ташкил этишини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9565,14 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 4289901,11 сўм қарзи ва 9565,14 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 1445554,89 сўм муддати ўтган қарзи ва 4131697,86 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 4289901,11 сўм қарзини ва 9565,14 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 1445554,89 сўм муддати ўтган қарзи ва 4131697,86 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов