← Назад
Решение #630528 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/879-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “Ххххх” АЖ манфаатида Ххххх
тумани прокуратураси жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан 60 926.135,19 сўм асосий
қарз, 25 777.572,68 сўм пеня ва электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш
хизматлари учун 2 700 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни Ххххх туман прокурорининг катта ёрдамчиси – Х.Пўлатхўжаев, даъвогар вакили
– Н.Абдумўминов (2023 йил 9 мартдаги ДА 43-21/03-184-сонли ишончнома асосида),
иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ххххх” АЖ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида Ххххх тумани прокуратураси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан
60 926.135,19 сўм асосий қарз, 25 777.572,68 сўм пеня ва электр қурилмаларини электр
тармоғидан узиш хизматлари учун 2 700 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги
суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси
киритилганидан сўнг жавобгар томонидан электр энергиясидан қарзи бўйича тўловлар
амалга оширилмаганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокуратура
вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8
ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида”ги 260087-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини уланган
тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини,
истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлашга мажбур.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида,
жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун
қарздорлиги 60 926.135,19 сўмни ташкил этган.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 60 926.135,19 сўм
асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини
топди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво талабининг асосий қарз
ундириш қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 25 777.572,68 сўм пеня
ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий
электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандига асосан
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 25 777.572,68 сўм пеня миқдорини 7.000.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 2 700 000 сўм
электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш хизматлари ҳақини ундириш сўралган.
“Ххххх” АЖ Ххххх туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йил 26
ноябрдаги U-27250-000370-сонли электр тармоғидан узиш тўғрисидаги далолатномага
асосан, жавобгар қарздорлиги учун электр тармоғидан узилган.
Шу боис суд мазкур даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда –
ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан “Ххххх” АЖ фойдасига 60 926.135,19 сўм
асосий қарз, 7.000.000 сўм пеня, 2 700 000 сўм электр қурилмаларини электр
тармоғидан узиш хизматлари ҳақи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 788 074,16 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов