Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/622 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйи Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "AGRO MASSA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1047681 Claim ID 3228459 PDF Hash 968db880e5b654cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 148-моддаси онуни 148 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 16 март *****-сонли иш раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** “Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш” шўбаси давлат солиқ катта инспектори ***** (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: ***** (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ишончли вакили *****, ариздаги важларни такрорлаб, солиқ тўловчи томонидан ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаганлигини, бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлсада, белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширилмаганлигини 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо ҳисоботлар топширилмаганлигини, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги юзасидан 16 март ҳолатига маълумотнома тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади хамда ариза юзасидан фикр ва мулохазаларини билдирмади. Суд хужжати “почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга асосан суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарга етказилганлиги аниқланди. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топади. ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги *****-сонли ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, ушбу жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 148-моддасида тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш жараѐнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиши шартлиги, қарздорнинг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаѐтган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараѐнида аниқланган бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан ѐпилиши лозимлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2023 йилнинг 20 февралдаги 4-сонли қарорида суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш давом этаѐтган юридик шахсга нисбатан солиқ органи томонидан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинганда, "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 148-моддасига биноан тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг барча ҳисобварақлари ѐпилиши ва ягона ҳисобварақ очилишини инобатга олиб, ушбу аризани қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги ҳусусида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги *****-сонли ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, ушбу жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлигини инобатга олиб аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 217, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи *****нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириш рад қилинсин. Давлат божи ва почта харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. *****