← Назад
Решение #630661 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180600, Kasbi tumani,
Muglon ko'chasi
180600, Kasbi, street
Muglon
Tel: 75 642 30 34,
E-Pochta: i.kasbi@sud.uz
Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 март
4-1805-2302/487-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Тошев
Рўзибой Сайфуллаевич” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар
“MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 15 076 510 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни кенгаш вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Тошев
Рўзибой Сайфуллаевич” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
10 051 007 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати ва унга
ҳисобланган 5 025 503 сўм пеня жами 15 076 510 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво бўйича
тушунтириш бериб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олишини
баён этиб, даъво аризасида сўралган пеняни камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 12
апрелда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 139-сонли
фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
“Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2021 йил ҳосилидан
шартноманинг 1.2-1.3 бандларига асосан 57 гектар ер майдонидан 200 тонна
пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
шартномага асосан 2021 йил пахта хосили учун режа бўйича 201.601 тонна
пахта хом ашёси етказиб берилган.
Тарафлар ўртасидаги солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг
асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатидан 10 051 007 сўмни
ташкил қилган.
Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш
бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар
манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
10 051 007 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати ва унга
ҳисобланган 5 025 503 сўм пеня жами 15 076 510 сўм ундиришни сўраган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти
чекланган жамияти томонидан шартномада келишилмаган ҳолда даъвогар
“Тошев Рўзибой Сайфуллаевич” фермер хўжалиги томонидан топширилган
201.601 тонна пахта хом ашёси маҳсулотидан қуритиш ва тозалаш учун
10 051 007 сўмни асоссиз ушлаб қолинган бўлиб, ушбу қарздорлик
қайтарилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 10 051 007
сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолат ишдаги солиштирма
далолатнома билан ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият- фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 051 007
сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатини ундиришни лозим
деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда, 5 025 503 сўм пеня ундиришни сўраган.
муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган)
пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун
“Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи
миқдорида пеня тўлайди. Пенядан ташқари “Харидор” “Хўжалик”ка муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда
тутилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 2 512 751,5 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 10 051 007 сўм қарздорликни, 2 512 751,5 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 301
530,2 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Тошев Рўзибой Сайфуллаевич” фермер хўжалиги фойдасига
10 051 007 сўм қарздорлик, 2 512 751,5 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30
000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 301 530,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Х.Ч.Абраев