Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/14 Дата решения 16.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўстон Ҳолдорали саховати фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045239 Claim ID 3145342 PDF Hash 995ce3bd7c73cbdd... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/14-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья И.Жураев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И Тошкент шаҳри 2023 йил 16 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятининг вакили О.Махмудовнинг (2023 йил 7 мартдаги ишончнома билан) иштирокида, Андижон вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги манфаатида “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 927 143 994 сўм асосий қарз, 185 428 798 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Андижон вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Андижон вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 927 143 994 сўм асосий қарз, 185 428 798 сўм жарима ундиришни сўраган. 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилган ва жавобгар ҳисобидан 279 564 094 сўм асосий қарз, 185 428 798 сўм жарима ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини рад этишни сўради. Даъвогар суд муҳокамаси тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Аниқланишича, “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 16 сентябрда Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган. Унинг кассация шикояти кўриб чиқилган ва 2022 йил 20 октябрда кассация инстанцияси судида кассация шикоятини рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Шунга кўра иш кассация инстанцияси судида кўриб чиқилганлиги боис, даъвогарнинг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, фермер хўжалигидан давлат божи ундирилмайди, шу билан бирга фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қилди: Андижон вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “Бўстон Холдорали Саховати” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур ажрим эълон қилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: Б. Убайдуллаев Т. Аннаева